date

Петрушкани соғлиқ учун мўъжизавий фойдалари

Петрушкани соғлиқ учун мўъжизавий фойдалари

Петрушка — инсон организми учун серқирра фойдаларга эга бўлган энг қадимий ва табиат неъматларидан биридир. Унинг витамин ва минералларга бой таркиби, табиий антиоксидант хусусиятлари орқали кўплаб касалликларнинг олдини олиш ва организм фаолиятини қўллаб-қувватлаш мумкин.

Петрушканинг энг муҳим фойдаларидан бири — иммун тизимини мустаҳкамлашидир. Айниқса, таркибидаги C витамини организмни вирус ва инфекциялардан ҳимоя қилади, шамоллаш ва яллиғланишларга қарши курашади.

Шунингдек, у антиоксидант таъсирга эга бўлиб, эркин радикалларга қарши курашади. Бу эса танадаги қариш жараёнини секинлаштириш, тери соғлигини сақлашда алоҳида аҳамиятга эга.

Петрушка юрак-қон айланиш тизими учун ҳам фойдалидир. Ундаги калий юрак мушакларини мустаҳкамлаб, қон босимини меъёрда ушлаб туришга ёрдам беради.

Ушбу кўкат қон айланишини яхшилайди, юрак фаолиятини кучайтиради ва инфаркт, инсулт хавфини камайтиришда муҳим рол ўйнайди.

Ҳазм қилиш тизимида ҳам петрушканинг ўрни катта. Ошқозон ширасининг ажралишини фаоллаштириб, иштаҳани очади, овқат ҳазм қилишни енгиллаштиради.

Ич қотишида ёрдам беради, ичакларни зарарли моддалардан тозалайди, овқат ҳазм қилиш тизимини меъёрлаштиради.

Петрушка буйраклар учун ҳам фойдали ўсимлик ҳисобланади. Унинг сийдик ҳайдовчи хусусияти ортиқча суюқликни чиқариб, организмдаги шишларни камайтиради.

Буйрак фаолиятини фаоллаштиради, оғриқ ва оғирлик ҳиссини енгиллаштиради. Шунингдек, қум ёки тош тўпланишининг олдини олишда ҳам фойдалидир.

Аёллар саломатлигида петрушка алоҳида ўрин эгаллайди. У ҳайз даврининг тартибга тушишига ёрдам беради, оғриқларни камайтиради, гормонал мувозанатни сақлашга кўмаклашади.

Айниқса, гормонал муаммолар, яллиғланиш жараёнлари ёки тери муаммолари бўлган аёллар учун петрушка табиий ва хавфсиз восита бўла олади.

Шунингдек, петрушка оғиз гигиенасини яхшиловчи восита сифатида ҳам қўлланилади. У оғиздаги ёқимсиз ҳидни бартараф этади, милкларни мустаҳкамлайди, тиш гўштидаги яллиғланишларга қарши курашади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Петрушкани соғлиқ учун мўъжизавий фойдалари