date

Нега инсон туш кўради ва унинг сирлари нимада?

Нега инсон туш кўради ва унинг сирлари нимада?

Ҳар бир инсон ҳаётида камида бир марта бўлса-да туш кўради. Айримлар бу ҳолатни оддий биологик жараён сифатида қабул қилади, бошқалар эса уни табиатнинг ғаройиб ва сирли мўъжизаси сифатида талқин қилади. Асрлар давомида тушлар инсонларнинг эътибор марказида бўлиб келган, турли маданият ва динлар эса уларга турлича маъно берган.

Аммо аслида туш нима ва нега инсонлар уларни кўради? Илмий изланишлар шу саволларга жавоб топишга ҳаракат қилмоқда. Мутахассислар тушларнинг табиати, уларнинг пайдо бўлиш сабаблари ҳамда руҳий ва биологик жиҳатдан аҳамиятини ўрганишмоқда.

Тушларнинг илмий асоси

Одатда, тушлар уйқуни REM (Rapid Eye Movement) фазасида пайдо бўлади. Бу босқич уйқунинг чуқур ҳолати ҳисобланади ва унда мия фаолияти деярли уйғоқ ҳолатга яқинлашади. REM фазасида кўзлар тез-тез қимирлайди, юрак уриши ҳамда нафас олиш тезлашади. Шу пайтда инсон онгида ғаройиб манзаралар ва воқеалар намоён бўлади.

Неврологлар ва психология соҳаси мутахассислари тушнинг моҳиятига турлича ёндашишган. Масалан, Зигмунд Фрейд тушларни инсоннинг онг остидаги истаклари ва қўрқувларининг акс-садоси сифатида талқин қилган. Карл Юнг эса тушларни инсон руҳиятининг умумий, колектив қисмидан келиб чиқади деб ҳисоблаган.

Замонавий илм эса тушларнинг асосий вазифаси — мияда хотира ва ҳиссиётларни қайта ишлаш жараёнида кўмак бериш эканини кўрсатмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Нега инсон туш кўради ва унинг сирлари нимада?