15:43 / 21.12.2016
10 649

Ёрингиз буржига қараб мулозамат қилинг!

Ёрингиз буржига қараб мулозамат қилинг!

Турмушингиз асалдай ширин бўлиши учун умр йўлдошингиз уни қанчалик севишингизни ва айни қайси ҳислатини қадрлашингизни доимо ҳис қилиб туриши керак. Бунинг учун унга мулозамат қилишни билиб қўйганингиз дуруст. Тўғри сўзларни топиб гапиришни ўрганинг шунда ўзаро ҳурмат ва муҳаббат бўлади. Хўш, жуфтингиз қайси буржда туғилган? Феъл атворидан келиб чиққан ҳолда унга мойдек ёқиб тушадиган мақтовлар, мулозаматларни ўрганамиз.

1. ҲАМАЛ
«Қойил! Хеч кимнинг хаёлига келмаган ишларни амалга оширасиз! Мен сиз билан фаҳрланаман!»

Мақсад сари интилувчи, янги ғояларга тўла, ўта фаол Ҳамал эркаклар исталган жамоада етакчилар. Улар ҳамма нарсада биринчи бўлишни истайдилар. Жуфтингиз Ҳамал бўлса, ҳар доим унинг тенгсиз эканлигини эслатиб туринг.

2. САВР
«Дидидингизга тан бераман! Романтиклигингиз эса сизга бўлган туйғуларимни янада аланга олдиради!»

Ҳеч ким Саврчалик табиат гўзаллигини қадрламайди. У ҳар бир нарсадан бетакрор ҳис-туйғу олади. Агар у сиз билан ўз кузатишларини бўлишмоқчи бўлса буни эътиборсиз қолдирманг.

3. ЖАВЗО
«Уддабуронлигингизни яхши кўраман! Ҳар қандай вазиятда ҳам тўғри йўлни кўра оласиз!»

Эгизаклар янги ғоялар ва ҳаракатларнинг универсал манбаидир. Ижодкорлик уларнинг жону дили. Юқоридаги сўзлар билан эса уни янгилик яратишида қўллаб қувватланг.

4. САРАТОН
Бугун уйда қолишимиз мумкин, сизга мазали кечки овқат тайёрлаб бераман»

Бу бурж остидаги эркаклар паловxон тўрани боплашади, яъни уларнинг ўзларида ошпазлик қобиляти бор. Шунга қарамай уларнинг кўнглига йўл топишнинг синалган усули ошқозон орқалидир. Унга қанчалик кўп эътибор ва меҳр берсангиз у сизга икки ҳисса ортиғини қайтаради.

5. АСАД
«Ҳар сафар сизга қойил қоламан!»


Ҳеч ким Асадчалик ўзига бўлган омад ва эътиборни кўп истамаса керак. Сизнинг мақтовларингиз самимий ва чин дилдан бўлса у сизни қиролличалардай ҳурмат қилади, севади, қадрлайди.

6. СУНБУЛА
«Бир ўзим уддалай олмаяпман. Менга ёрдамингиз керак»

Сунбула хотиржамлик ва босиқликнинг манбаидир. У ҳар бир вазиятни таҳлил қилишни хуш кўради. У ҳал қила олмайдиган масала йўқ. Сунбуладан ёрдам сўраганингиз сари у ўзини баxтиёр ҳис қилади.

7. МЕЗОН
«Сизнинг фикрингиз мен учун муҳим»


Идеал турмуш ўртоқ борасида мезон чемпиондир. Унга муҳим ишнинг бир қисмига айланишига имкон яратиб беринг, кўзлари ёнишини кўрасиз.

8. АҚРАБ
«Бу ҳақда гапира оладиган ягона инсонимсиз…»


Ақраблар самимият ва ҳурматни қадрлайдилар. Унга сирингизни ишониб бўлишган кунингиз, юрагига кириб борасиз, у ҳам сизга энг пинҳона сирларини ишонишни бошлайди.

9. ҚАВС
«Нарсаларимизни йиғиштириб бирор ерга жўнаб кетамизми?»

Ҳатто яқин орада саёҳатга отланишни режалаштирмаган бўлсангиз ҳам, бу ҳақидаги ўйлар унинг юрагини илитади. У саёҳатларни, саргузаштларни жуда ёқтиради, шунинг учун сизнинг истагингизни амалга ошириш у учун асосий мақсадга айланади.

10. ЖАДИЙ
Ҳеч ким сизчалик бўлолмайди»


Жадийда жавобгарлик ва сабр устунлик қилади. Уни озгина мақтаб қўйсангиз кифоя, сизни баxтли кўриш учун ҳамма ишга тайёр.

11. ДАЛВ
«Ҳеч кимда йўқ ғояларни ўйлаб топасиз-а? Мунчаям зуккосиз!»

Мустақилликни севувчи Далв оломондан ажралиб туришни жуда ёқтиради. Ҳали ҳеч ким қўл урмаган ишларни бажаришда унга мададкор бўлинг, шунда у фақат сизники бўлади.

12. ҲУТ
Сиз билан бутун оламни унутаман!»


Ҳут буржи остидагилар инсонга ҳамдард бўлишни билишади. У билан ҳис- туйғуларингизни максимал даражада бўлишинг, шунда уни рағбатлантирган бўласиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ёрингиз буржига қараб мулозамат қилинг!