date

Глютенсиз парҳез: Қандай маҳсулотлар хавфсиз ҳисобланади?

Глютенсиз парҳез: Қандай маҳсулотлар хавфсиз ҳисобланади?

Сўнгги йилларда глютенсиз овқатланиш тарзи бутун дунёда кенг оммалашмоқда. Бу, аввало, целиакия касаллигига чалинганлар, глютенга аллергияси бор инсонлар ва ўз саломатлигига эътибор қаратаётганлар учун муҳим аҳамиятга эга. Лекин глютенсиз деб ҳисобланган ҳар бир маҳсулот ҳам тўлиқ хавфсиз эмас. Қуйида энг асосий глютенсиз маҳсулотлар ҳақида батафсил маълумот берилади.

Глютенсиз мевалар ва сабзавотлар

Барча табиий меваларнинг аксарияти глютенсиз ҳисобланади. Авокадо, лимон, узум, манго, ананас, папайя, қовун ва ўрик каби меваларни бемалол истеъмол қилиш мумкин. Аммо буларни ортиқча миқдорда емасдан, меъёрга риоя қилган ҳолда фойдаланиш тавсия этилади.

Глютенсиз дуккаклилар

Нўхат, ясмиқ, лўвия – глютенсиз дуккаклилар қаторига киради. Улар оқсил ва клетчаткага бой бўлиб, ҳазм тизими учун фойдали. Лекин уларни ҳам тўғри миқдорда истеъмол қилиш зарур.

Глютенсиз донлар

Оқ ва қўнғир гуруч, жўхори, киноа, тариқ глютенсиз дон маҳсулотлари сифатида тан олинган. Бу донлар нонушта ёки тушлик таомларида истеъмол қилиш учун жуда мос.

Соуc ва қўшимчаларга эътибор

Кетчуп, иссиқ соуслар, соя соуси каби маҳсулотлар кўп ҳолатда глютен сақлаши мумкин. Агар уларнинг этикеткасидан “глютенсиз” ёзувини кўрсангиз, шундагина ишонч билан истеъмол қилиш мумкин. Шу билан бирга, горчица, тапенада, хрен одатда глютенсиз бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Глютенсиз парҳез: Қандай маҳсулотлар хавфсиз ҳисобланади?