Ташқи кўриниши мушукчани эслатади, аммо тегиш хавфли: заҳарли тукли қурт ҳақида

Дунё1 дақиқа ўқиш10
Ташқи кўриниши мушукчани эслатади, аммо тегиш хавфли: заҳарли тукли қурт ҳақида

Табиатда ташқи кўриниши ёқимли ва беозор туюладиган, аммо одамлар учун хавф туғдириши мумкин бўлган жониворлар учрайди. Шулардан бири — мушуксимон тукли қурт (Megalopyge opercularis). Қалин ва юмшоқ туклари сабабли у митти мушукчага ўхшайди. Бироқ унинг кўринишига алданмаслик керак.

Ушбу қурт капалаклар туркумига мансуб бўлиб, ривожланиш жараёнида Southern flannel moth деб аталадиган капалакга айланади. Унинг танасини қоплаган узун, майин туклар орасида эса хавфли заҳарли тиканлар яширинган.

Қаерларда учрайди?

Megalopyge opercularis асосан АҚШнинг жануби-шарқий ва жанубий-марказий ҳудудларида, шунингдек, Мексика ҳамда Марказий Американинг айрим қисмларида тарқалган. Ўзбекистон ушбу турнинг табиий яшаш ҳудудига кирмайди. Мамлакатимизда унинг табиий ҳолда учраши ҳақида ишончли маълумотлар мавжуд эмас.

Нимаси билан хавфли?

Қуртнинг юмшоқ туклари орасида заҳарли тиканлар жойлашган. Унга тасодифан тегиб кетилганда, бу тиканлар терига санчилиб, кучли оғриқ, ачишиш, қизариш ва шиш пайдо қилиши мумкин. Айрим ҳолатларда оғриқ бошқа тана қисмларига ҳам тарқалиши, кўнгил айниши ва бошқа нохуш аломатлар кузатилиши мумкин.

Шу сабабли бу жониворни кўрганда унга қўл теккизмаслик, айниқса, болаларни ундан узоқроқ тутиш тавсия этилади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Маданият
    Хонанда Хамдам Собировнинг “Пешта” қўшиғига малайзияликлар ҳам рақсга тушди (видео)
  2. Жамият
    Тошкентда чиқинди олиб кетиш хизмати нархи оширилиши мумкин
  3. Маданият
    Жавоҳир Синдаров ва Бибисара Ассаубаеванинг биргаликда тушган янги видеоси мухлислар эътиборида! (видео)
  4. Жамият
    Алимент тўламасангиз нима бўлади?
  5. Дунё
    Имтиҳон жараёнини шиша том устидан кузатган назоратчи интернетда муҳокама бўлди (видео)
  6. Жамият
    Тошкентда мураккаб операция орқали ажратилган сиам эгизаклари бир ёшга тўлди
  7. Иқтисодиёт
    Ўзбекистонда 27 ноябрь куни олтин қуймалар нархи кўтарилди
  8. Маданият
    «Қўрғон сирлари» сериали актёри 10 йилга қамалиши мумкин
  9. Ўзбекистон
    Ўзбекистонда сайёҳлар ва тадбиркорлар учун расмий тансоқчилик хизмати йўлга қўйилади
  10. Спорт
    «Бешиктош» ва «Хапоэл» ўртасидаги ўйин трибунадаги тартибсизлик сабаб тўхтатилди