20 йил соқол ўстириб Гиннес рекордга кирган энг ёш аёл уни олиб ташлашга қарор қилди

Гиннеснинг рекордлар китобига тўлиқ соқолга эга энг ёш аёл сифатида киритилган британиялик 35 ёшли Харнаам Каур 20 йилдан бери ўстириб келаётган соқолини олишга қарор қилди. У бу ҳақдаги хабарни ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилган видеоси орқали мухлисларига маълум қилди.
Каурнинг айтишича, бундай қарорга келиш унинг учун осон бўлмаган ва турли ҳиссиётларни бошдан кечирган. Шунга қарамай, у ҳаётидаги янги босқични бошлашни интиқлик билан кутмоқда.
Аёл ташқи кўринишини ўзгартириш қарори бошқаларнинг фикри ёки жамият кутганлари билан боғлиқ эмаслигини алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу фақат ўз хоҳиши ва шахсий танловига асосланган қарор.
Шунингдек, Харнаам соқолини олиб ташлаганидан кейинги кўринишини қачон оммага намойиш этишини ҳозирча айтмаган. У бунинг учун ўзини руҳан тўлиқ тайёр ҳис қилиши кераклигини билдирган.
Маълум бўлишича, Харнаам Каурда ўсмирлик даврида поликистик тухумдонлар синдроми (PCOS) сабабли юзида туклар ўсиши бошланган. У узоқ йиллар давомида ўзига хос ташқи кўриниши билан боғлиқ қийинчиликларни енгиб, ўзини қандай бўлса, шундай қабул қилишни ўрганган.
2016 йилда, 24 ёшида унинг рекорди Гиннеснинг рекордлар китобида расман қайд этилган. Эндиликда эса у қарийб йигирма йиллик соқоли билан хайрлашиб, ҳаётида янги саҳифа очмоқчи.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…