Ҳомиладорликдаги томир тортишишига қарши 6 чора


Бўлажак оналар кўпинча кечалари оёқ томирларининг тортишишидан азият чекадилар. Бунинг сабаблари ва чораларини қуйида санаб ўтамиз.
1. Оёқ томирлари тортишганда каравотга ётинг-да, оёқларни аста букинг ва қўйиб юборинг, токи оғриқ кетгунча машқни аста-секинлик билан давом эттиринг.
2. Агар шунда ҳам қолмаса, оёқларни уқаланг, агар бу сизга ноқулайлик туғдирса, турмуш ўртоғингиздан илтимос қилинг.
3. Томир тортишиб турган жойга дорихоналардан топиш мумкин бўлган хантални намлаб ёпиштиринг. Хантал оёқ мушакларини қиздириб, тинчлантиради.
4. Шунингдек, дорихоналарда сотилувчи музлатувчи гель кремлардан ҳарид қилинг. Аммо аввал йўриқномасини яхшилаб ўқиб чиқинг, агар қарши кўрсатмалар бўлмаса, томир тортишаётган жойга гелдан суртинг, мушаклар тинчланади.
5. Овқатланиш рационингизга магний ва калийга бой маҳсулотларни: картошка, гречиха бўтқаси, тарвуз, шоколад, банан, ўрик туршаги, майиз ва ёнғоқларни киритинг.
6. Оёқ учун ухлаш олдидан контраст ванналар қабул қилинг. Аммо иссиқ ва совуқ орасидаги фарқ 5 даражадан ошмаслиги лозим. Сувга денгиз тузларидан солиб юборсангиз улар мушаклар бўшашишига ёрдам беради.
Манба: Darakchi.uz































Изоҳлар 0
…