date 00:49 / 19.01.2017
views 12 265

Ҳаваскор балиқчиларнинг қармоғига акула илинса, улар қандай аҳволга тушади? Томоша қилинг

Ҳаваскор балиқчиларнинг қармоғига акула илинса, улар қандай аҳволга тушади? Томоша қилинг

Америкалик Тейлор Дановски Флорида жануби-ғарбида балиқ овлаш давомида дўсти томондан олинган сакраётган акула видеосини ижтимоий тармоққа жойлаштирди. Бу ҳақда "TJournal"га асосланиб "Дарё" ёзмоқда.

Тўрт киши Индиан-Рокс-Бич шаҳридан 11 километр масофада балиқ овлаётган эди. Шунда Тейлорнинг қармоғига мако акуласи илинди. Йиртқични кўрган балиқчилар баланд овозда бақириб, дўстидан қармоқни маҳкам тутишни сўради.

Шундан сўнг акула ҳавода баланд сакрай бошлади. Бу эса балиқчиларга катта завқ бағишлади.

Акула балиқчилар қайиғи олдида 45 дақиқага яқин сузиб борганлиги таъкидланмоқда. Шундан сўнг у қармоқ ипини узиб, сузиб кетган.

«Акулага хўрак жуда ёқиб қолган шекилли. Бу мен кўрган ҳодисалар ичида энг ғаройибидир», — дейди Дановскининг дўсти Келлен Кеглор.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали