Круассан ва қаҳва ҳақиқий французча нонушта ҳисобланади. У қатлама ёки оширилган хамирдан тайёрланади. Круассан рогалик шаклида ўралади ва ярим ой шаклида бўлади. Шу сабабли унинг номланиши ҳам шаклидан келиб чиққан (французчада «круассан» «яримой» деб таржима қилинади).
Ичига шоколад солинган ҳақиқий французча круассан рецептини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Керакли масаллиқлар:
– Тайёр қатлама хамир;
– 1 плитка шоколад (аччиқ ёки сутли);
– 1 та тухум;
– 1/2 чой қошиқ шакар (ванил шакари ишлатиш ҳам мумкин).
Тайёрланиши:
Биринчи навбатда плитка шоколадни кичик бўлакчаларга бўламиз. Шоколад муздек ва фолгада бўлса бўлиш осонроқ.
Хамирни дастлаб тўғрибурчакларга кесиб чиқамиз. Сўнгра ҳар бир тўғрибурчакни диагоналига кесамиз. Шунда учбурчаклар ҳосил бўлади.
Учбурчаклардан бирини олиб, унинг энг қисқа томонига шоколад бўлакчасини қўйинг. Қўлингизни ёғлаб, круассанни асосидан юқорига қараб ўраб борасиз. Шоколад унинг ичида қолиши керак. Ҳар бир учбурчакни шу тарзда ўраб чиқасиз.
Тухумни идишга чақиб, унга шакар қўшамиз ва аралаштирамиз. Круассанларни духовка листига жойлаб, ҳар бирига тухум суриб чиқамиз. 200 даражагача қиздирилган духовкада 20 дақиқа давомида пиширамиз. Уларнинг тайёр бўлганлигини тилла рангга кирганидан билиш мумкин. Шунингдек, тайёр бўлишига 3—4 дақиқа қолганда ошхонага ванил ва шоколад ҳиди тарала бошлайди.
Манба: Daryo.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италиянинг Сардиния оролида уйлар 1 евродан сотилмоқда, лекин...
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Галактикалар тўқнашувидан ҳосил бўлган зарба тўлқинлари Ерда ҳам сезилди