Тишдаги тош қатламларнинг пайдо бўлишига сифатсиз тиш пастаси, нотўғри танланган чўтка, жағнинг бир томони билан чайнаш ёки организмда туз алмашишининг бузилиши сабаб бўлиши мумкин.
Тишда пайдо бўлувчи қатламлар ва тошларнинг олдини олиш учун биринчи навбатда истеъмол қилаётган озиқ-овқатларнинг қаттиқ ёки юмшоқлигига эътибор беринг. Фақат чайналиши осон бўлган юмшоқ овқатларни эмас балки, кўп чайнашни талаб қиладиган қаттиқроқ таомларни (қотган нон, сухариклар, хом сабзавот ва мевалар) ҳам еб туриш тавсия этилади.
Тишларни ва яллиғланган милкни ўз вақтида даволатиш зарур. Овқатлангандан кейин ҳар доим албатта оғизни чайқаш ва бир йилда 2 марта стоматолог кўригидан ўтиш талаб қилинади.
Оғиз бўшлиғини сифатли тозалаш учун ўртача қаттиқликдаги ва милкларни массаж ҳам қила оладиган тиш чўткасини танлаш мақсадга мувофиқдир.
Бугунги кунда тишдаги тошларни оғриқсиз усуллар – лазер, ультратовуш ва аэрозол оқими ёрдамида ҳам олиб ташлаш мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италиянинг Сардиния оролида уйлар 1 евродан сотилмоқда, лекин...
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Галактикалар тўқнашувидан ҳосил бўлган зарба тўлқинлари Ерда ҳам сезилди