08:51 / 02.02.2017
8 610

Косметик воситага бўлган аллергия ва унинг белгилари

Косметик воситага бўлган аллергия ва унинг белгилари

Баъзи косметик воситалар таъсирида пайдо бўладиган қичишиш ва безовталик кўпчилик учун таниш ҳол бўлса керак.

Қандай қўшимчалар аллергияни келтириб чиқаради?

Аллергия пайдо бўлишининг асосий сабабларидан бири – косметик воситаларнинг қайсидир қўшимчасини кўтара олмаслик ҳам бўлиши мумкин. Кўпинча буни отдушка, ранг берувчи ва консервантлар келтириб чиқаради.

Отдушка косметикага ёқимли ҳид бериш учун қўлланилади. Табиий ҳид берувчи эфир ёғи таъсирида ҳам аллергия пайдо бўлиши мумкин.

Консервантлар косметиканинг хизмат қилиш муддатини ошириш учун қўлланилади. Маълумки, консервантлар таркибида жуда хавфли кимёвий моддалар мавжуд.

Ранг берувчилар таркибига кучли аллергия чақирувчи анилин бўёқлари қўшилади.

Қандай косметик воситалар аллергия қўзғатиши мумкин?

Бундай косметик воситалар рўйхатида сувга чидамли туш биринчи ўринда туради. Кейингиси эса – таркибида ментол ва ялпиз бўлган кетмайдиган лаб бўёғи.

Косметик воситалар таъсирида аллергиянинг пайдо бўлиш белгилари:

– теридаги қизариш, қичишиш ва ачишиш
– лабдаги шиш ва қуриш
– бурун битиши
– кўз ёшланиши
– кўз тагидаги қорамтир доғлар

Аллергия пайдо бўлганда нима қилиш керак?

Агар косметик воситалар таъсирида аллергия пайдо бўлганини сезсангиз албатта шифокорга боринг. Шифокорга боришдан олдин косметика воситасини илиқ сувда яхшилаб ювиб ташланг. Бу воситадан фойдаланишни тўхтатинг.

Агар аллергия кўзларингизда пайдо бўлган бўлса, мойчечак дамламаси билан ювинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Косметик воситага бўлган аллергия ва унинг белгилари