Кўзлар қалб кўзгусидир, шунинг учун улар чарақлаб туриши керак. Кўз остидаги қора доғлар уларнинг ташқи кўринишини бузиб, чарчаган кўриниш беради. Кўпчилик аёллар уларга қарши курашда пудра ва бошқа кўплаб махсус косметика воситаларидан фойдаланишга уринади. «Дарё» нашри, қуйида улардан уй шароитида қутулиш имконини берувчи тавсияларни келтирди.
Энг синалган усуллардан бири кўз атрофига ўтли дамламалардан тайёрланган муз бўлакчаларини суришдир. Бундай дамлама учун оддий петрушка ҳам асос бўла олади. У кўз атрофини майин ва юмшоқ қилиш, қолаверса тетиклаштириш вазифасини бажаради.
Муз кубикларини тайёрлаш учун бир ош қошиқ тоғ ўтлари устидан қайнаган сув қуйинг. Ўтли восита 15—20 дақиқа тургандан кейин, уни сузиб олинг ҳамда совутилган ҳолда муз учун шаклчаларга қуйинг.
Яна бир усул — мойчечак, маврак ва кашничдан тайёрланган контраст компресслар қилиш. Дастлаб кўз атрофини иссиқ дамлама (қайноқ бўлмасин), кейин совуғи билан артинг.
Маълумки, бодрингнинг 90 фоизи сувдан иборат, демак у ажойиб тетиклаштирувчи восита ҳамдир. Қовоқлар устига бодринг бўлакларини қўйиш ёки унинг шарбатидан фойдаланиш мумкин.
Картошкали ниқоб — чарчаган кўзлар учун ажойиб воситадир. Бунинг учун картошкани қирғичнинг майда тишидан чиқариб, дока ёки юпқа матога ўраш ва қовоқлар устига 5—7 дақиқа қўйиш керак бўлади.
Кўз ости терисининг мазкур нуқсони сабабини аниқлагандан кейингина ундан бутунлай халос бўлиш мумкин. Шунинг учун тўйиб ухлаш, соғликни назорат қилиб бориш (айниқса, юрак ва буйракларни) ва тўғри овқатланишни тавсия этамиз. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италиянинг Сардиния оролида уйлар 1 евродан сотилмоқда, лекин...
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Галактикалар тўқнашувидан ҳосил бўлган зарба тўлқинлари Ерда ҳам сезилди