14:42 / 03.02.2017
12 480

Юз териси турини аниқлаймиз

Юз териси турини аниқлаймиз

Юз терисини парвариш қилишда терининг турини билиш муҳим аҳамиятга эга. Тери турига қараб тозаловчи ва озиқлантирувчи воситалар танланади.
Терининг турини аниқлашдан олдин юзни тозалаш зарур. Тери бир неча соат давомида косметик воситаларсиз дам олганидан кейин уни кундузги табиий ёруғликда диққат билан кузатиш керак, дейди «Дарё» нашри.

Агар сизнинг терингизда:
– тери тешикчалари кенгроқ бўлса;
– тери қалин кўринса;
– ювилгандан сўнг ялтираб қолса;
– унда тошмалар бўлса, терингиз ёғли ҳисобланади.

Агар:
– теридаги тешикчалар билинмаса;
– терингиз юпқа пергамент каби бўлса;
– терингиз ялтирамаса;
– терингиз жуда оч қизғиш рангда бўлса, қуруқ турига оид ҳисобланади.

Терининг аралаш хилига оидлигини қуйидаги белгилардан аниқлаш мумкин:
– тешикчаларнинг билинар-билинмас бўлиши;
– юзнинг ҳамма соҳасидаги териларнинг бир хил эмаслиги;
– пешана, бурун ва ияк соҳаси терисининг ҳаддан ташқари ялтиллаши;
– терининг бир текис қорамтир рангда бўлиши.

Таъсирчан терини қуйидаги белгилардан билиш мумкин:
– косметик воситалар ёқмаслиги;
– ёрилган ва қизил томирларнинг кўриниб туриши;
– баъзи маҳсулотларнинг аллергия чақириши.

Нормaл тери эса бир хил рангда бўлади. Силлиқ, таранг ва тоза кўринишга эга бўлиб, совунли сув ва бошқа косметик воситалар таъсири сезилмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Юз териси турини аниқлаймиз