date

Узоқ умр кўриш сирлари очилди

Узоқ умр кўриш сирлари очилди

100 ёш ва ундан ортиқ умр кўриш фақат соғлом турмуш тарзигагина боғлиқ эмас, балки қадимги аждодлардан мерос бўлиб қолган генетик омиллар билан ҳам чамбарчас алоқадор бўлиши мумкин. Италиялик олимлар узоқ умр кўрувчиларнинг геномларини ўрганиб, шундай хулосага келди. Тадқиқот натижалари “GeroScience” журналида эълон қилинди.

Олимлар 100 ёшдан ошган 333 нафар италияликнинг ДНКсини таҳлил қилиб, уларни ёши тахминан 50 атрофида бўлган 690 нафар соғлом инсонларнинг генетик маълумотлари билан таққослади. Кейин ушбу натижалар Италия аҳолисининг шаклланишида иштирок этган тўртта асосий қадимги гуруҳга мансуб 103 та геном билан солиштирилди.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, узоқ умр кўрувчиларда Ғарбий овчи-йиғувчиларга (WHG) хос генетик мерос улуши анча юқори. Айнан шу омил инсоннинг 100 ёшга етиб бориш эҳтимолини тахминан 38 фоизга оширади. Бу таъсир айниқса аёлларда кучли бўлиб, бундай генетик компонентга эга аёлларда узоқ умр кўриш эҳтимоли икки баравардан кўпроқ экани қайд этилган.

Мутахассислар инсон умри генетика, атроф-муҳит ва турмуш тарзининг ўзаро уйғунлиги билан белгиланишини таъкидлайди. Бироқ янги тадқиқот натижалари қадимги эволюцион мерос инсон ҳаёти давомийлигига илгари ўйланганидан анча кучли таъсир кўрсатиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Фойдали » Узоқ умр кўриш сирлари очилди