16:25 / 10.02.2017
13 416

Парижда бўлиб ўтган Chanel модалар кўргазмасининг энг ёрқин онлари

24 январь куни жаҳон модалари пойтахти – Парижда haute couture афсонавий Chanel модалар уйи кўргазмаси бўлиб ўтди, деб ёзади Дарё нашри.
Парижда бўлиб ўтган Chanel модалар кўргазмасининг энг ёрқин онлари

Бу кўргазмани марка учун анъанага айланган твид матоли костюмлар очиб берди. Ёз мавсуми учун яшил, ҳаворанг ва сариқ рангларнинг нозик туслари танлаб олинган.

Костюмнинг деярли барча моделлари йирик камарлар билан таъминланган. Безак сифатида француз винтажи услубидаги шляпалардан фойдаланилган. Моделлар оёқларига марварид ҳалқалар билан безатилган кумушранг туфлилар кийган.

Тантанали кеча либослари ялтироқ ва янада ялтироқ матолардан ташкил топган. Ҳашаматли атлас кумушсимон мато билан биргаликда ажойиб кўриниш яратган.

Кеча либослари кўп сонли бурмалар, қатламлар ва нозик капалак нусха шаклидаги бантлар билан безалган. Пат — либосга нозиклик ва латофат қўшувчи яна бир элемент.

Кўргазманинг охирги либосини Жонни Деппнинг 17 ёшли қизи Лили-Роуз Депп намойиш қилди. Этаги кўп қаватли тўрдан ва енги кенг қилиб тикилган оч қизил рангли кўйлак яхлит белбоғ ва кумушранг туфли билан тўлдирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Парижда бўлиб ўтган Chanel модалар кўргазмасининг энг ёрқин онлари