Баъзи маникюр трендлари аллақачон урфдан қолишга улгурди. Қуйида ана шундай маникюрларни санаб ўтамиз.
Ёпиштириладиган тирноқлар
Бундай тирноқлар аллақачон ўтмишда қолганлигига қарамасдан, баъзи косметика маркалари қатъийлик билан уларни чиқаришда давом этмоқда. Уларнинг турли-туман ранглари ва мураккаб нақшларига учмасликни тавсия этамиз.
Сунъий узайтирилган тирноқлар
Ён-атрофдагилар акрил ёки гелдан ишланган сунъий тирноқларни ҳақиқийдек қабул қиладиган замонлар аллақачон ортда қолди. Табиийлик урфда экан, бу сунъий тирноқлар учун замонавий услубда жой йўқлигини англатади. Энди тирноқларни мустаҳкам қилиб, ўстиришга ёрдам берувчи турли воситалар асқотади.
Тирноқлар шаклининг учқурлиги
Узун, учқур тирноқларнинг бир нечта камчиликлари бор: улар колготкиларни йиртади, исталган қизни қўрқинчли фильмлар қаҳрамонига ўхшатиб қўяди. Тирноқларни айлана шаклга келтиришни тавсия этамиз.
Тирноқлардаги тошлар
Янги йил оқшомидаги Қор парчаси бўлсангизгина тирноқлардаги тошлар сизга ярашади. Қолган ҳолатларда тирноқларга сунъий тошлар ёпиштириш ўринсиздир. Улар ялтираб туришини истасангиз қишки коллекцияларда турли шакл, ўлчам ва рангдаги ялтироқларга эга лаклар жуда кўп.
Уйча, ҳайвон ва гулчалар
Ёшингиз 12 да бўлмаса ва эртага ишга боришингиз керак бўлса, болаларга хос нақшлардан воз кечишингиз керак. Тирноқларига уйча, арчалар, ҳайвонлар ёки гулчалар ёпиштирган бухгалтер ёки маркетологни бошқалар жиддий қабул қилиши қийин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италиянинг Сардиния оролида уйлар 1 евродан сотилмоқда, лекин...
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Галактикалар тўқнашувидан ҳосил бўлган зарба тўлқинлари Ерда ҳам сезилди