19:41 / 15.02.2017
9 053

Тадқиқот уйланганларнинг уйланмаганлардан қанчалик соғлом бўлишига ойдинлик киритди

Тадқиқот уйланганларнинг уйланмаганлардан қанчалик соғлом бўлишига ойдинлик киритди

Уйланганлар ва уйланмаганлар ўртасидаги фарқ нимада экани хусусида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Албатта, уларнинг оила қурган ёки қурмаганлигида. Аммо, Карнеги-Меллон университети руҳшунослари шу икки тоифа инсонларнинг яна бир жиҳатини ҳам аниқлашди. Уйланганлар уйланмаган эркакларга қараганда соғломроқ бўлишади, дейишмоқда тадқиқотчилар. Олимларнинг фикрича, оилали эркакларнинг стресс гормони кортизол даражаси оила қурмаган ёки ажрашганларга нисбатан пастроқ бўлади. Илмий изланиш натижалари Psychoneuroendocrinology журналида эълон қилинди, деб ёзади Кун.уз нашри.

Тадқиқотчилар уч кун мобайнида ҳар 24 соатда 21–55 ёшдаги 572 нафар кўнгиллиларнинг сўлагидан намуналар олишди. Никоҳда бўлган иштирокчиларнинг кортизол миқдори бошқаларникидан пастроқ эди. Олимлар, шунингдек, кўнгиллиларнинг кортизоли даражаси қанчалик ўзгаришини ҳам текширишган. Одатда, кортизол эрталаб юқори бўлади ва кун давомида пасая боради. Оилалиларда бу жараён тезроқ юз беради. Бу эса, юрак хасталиклари эҳтимоли камайиши ва саратон хасталигига учраган беморларнинг ҳам кўпроқ яшашига сабаб бўлади.

Кортизол даражаси стресс, асаббузарлик каби кўнгизсизликлар туфайли ошади. Бу ўз навбатида вақти келиб турли хил салбий оқибатлар, хусусан, бош мия ҳужайларининг кичрайиши, асабий бузилишлар кабиларга олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, тадқиқот натижасига кўра, уйланмаган инсонлар асаббузарликни оилаларга нисбатан оғирроқ кечиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тадқиқот уйланганларнинг уйланмаганлардан қанчалик соғлом бўлишига ойдинлик киритди