Саратоннинг сўнгги босқичидаги беморларни уларни уйқуга кеткизиш орқали самаралироқ даволаш мумкин. Янгича даволаш усули ҳақида италиялик радиолог Марко Дюранте Америка фан тараққиёти жамиятининг учрашуви доирасида сўзлаб берди, деб ёзади Кун.уз нашри.
Унинг фикрича, онкобеморларни сунъий гибернация қилиш радиотерапиянинг салбий таъсирларидан ҳимоялаши ва ўсимтанинг ўсишини тўхтатиши мумкин. Дюранте жониворларда ўтказилган кўп йиллик тажрибалардан сўнг ана шундай хулосага келди.
Узоқ вақт совуқ таъсирига туширилган одамлар гибернацияга тушишган - уларнинг юрак уриши сезилмаган, тана ҳарорати 2-3 баробарга пасайган. Бироқ шифокорларнинг ёрдамидан кейин улар саломатлигига жиддий зиён етмаган ҳолда қайта ўзларига келишган.
Даволашнинг бундай усули шифокорларга беморга зиён етказишга қўрқмай, радиациянинг юқори дозаларини қўллаш имконини беради. Ҳозирча тажриба фақат каламушларда ўтказилди ва у муваффақиятли кечди. Агар ушбу тажриба усули барча синовлардан муваффақиятли ўтса, кейинги 10 йил давомида одамларни даволашда қўлланилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Италияда экофаоллар норозилик рамзи сифатида ИИВ биноси қаршисига гўнг тўкди
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
Абдулла Арипов Бойсунда бўлиб қайтди: “Президентимиз, одамлар кўчишга розими-розимасми, дедилар”
Халқаро суд қарори: Нетаняху ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди