23:09 / 22.02.2017
10 024

Ҳаётингизни енгиллаштирувчи кичик одатлар

Ҳаётингизни енгиллаштирувчи кичик одатлар

Кичик одатларни бажариш бир-неча дақиқа вақтингизни олса ҳам яшаш тарзингизни яхши томонга ўзгартиришга катта ёрдам беради.

Бугундан бошлаб ҳаётга татбиқ этишингиз лозим бўлган 10 та оддий ва самарали қоидаларни ҳавола этамиз:

1. Тунда ухлашдан олдин ўзингизга «мени эрталаб соат _ да уйғот» деган буйруқ беринг. Эрталаб будильник жирингламасдан аввал уйғонишингиз аниқ.

2. Агар бу иш бермаса, қўл телефонига туриш вақтини белгиланг ва каравотингиздан узоқроқ жойга қўйинг. Жиринглаган телефонни ўчириш учун жойингиздан туришга мажбур бўласиз ва тамоман уйғонасиз.

3. Эрталаб уйқудан турганингиздан кейин бир пиёла сув ичинг.

4. Тишингизни тозалагандан сўнг ойнага кулиб қаранг ва «сени яхши кўраман» деб айтинг.

5. Кўпроқ пиёда юринг. Бу сизга яхшилаб ўйлашга ва муаммоларни ҳал этиш йўлларини топишга ёрдам беради.

6. Агар кайфиятингиз ёмон бўлса ва сизга нимадир етишмаётгандек туюлса, шукур қилинг. Дарров енгил тортасиз.

7. Сокин жойда ўтиринг ва 10—20 дақиқа давомида ҳеч нарсани ўйламасдан, диққатингизни фақат нафас олиш ва нафас чиқаришга қаратинг.

8. Биринчи навбатда энг муҳим ишларни бажаринг. Ишга киришишдан олдин қилинадиган ишларнинг биринчи даражалиларини аниқлаб олинг ва энг асосийсидан бошланг.

9. Ҳар куни кимнидир мақтанг. Чин кўнгилдан айтилган бу мақтов сизда «бахт гормонлари» ишлаб чиқарилишини таъминлайди.

10. Спорт билан шуғулланинг. Бу сизнинг соғлом ва фаровон ҳаётингиз гаровидир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳаётингизни енгиллаштирувчи кичик одатлар