15:42 / 25.02.2017
8 971

Ёш боладан масъулиятни талаб қилиш керакми?

Ёш боладан масъулиятни талаб қилиш керакми?

Ота-оналар кўпинча болани «ҳамма нарсани тушунадиган», аммо дангасалиги ёки қайсарлиги туфайли бу нарсаларни қилмайдиган кичик «катта одам» деб ҳисоблайди. Натижада боладан у ўз ёшининг алоҳида хусусиятларидан келиб чиқиб қодир бўлмаган нарсаларни талаб қилади.

Икки ёшгача бўлган бола ўз ҳаракатлари ва улар келтириб чиқарган оқибатлар ўртасидаги алоқани англай олмайди. Унинг учун ҳар қандай оқибат «тўсатдан бўлган ҳолат» ҳисобланади. У онаси ва бошқа яқин кишилари қандай реакция кўрсатишига қараб мўлжал олади ва кўп марта салбий муносабатни келтириб чиқаргани учун, қилиш керак бўлмаган хатти-ҳаракатларни билиб ола бошлайди. Ташқи кўриниши учун ҳам, ўйинчоқлари учун ҳам чинакам масъулият ҳали бўлмайди, шундай экан, уни талаб қилиш ҳам керак эмас.

2—3,5 ёшда кўпчилик болаларда «уч ёш инқирози» деб аталувчи давр бўлиб ўтади. Бунда боланинг хулқи кўпинча провокацияга ўхшайди: у тақиқларни билган ҳолда, «мумкин бўлмаган» нарса ҳақиқатан ҳам мумкин эмаслигини «текшириб кўради». Ушбу даврда мақбул деб топиладиган ва танбеҳ бериладиган хатти-ҳаракатлар ўртасида чегара чизилади.

Бола инқирозни бошидан кечираётган вақтда у бутунлай масъулиятсиз бўлиб қолгандек кўриниши мумкин. Қўрқиш ва бола мутлақо «айнибди», энди масъулиятсиз одам бўлиб етишади деб ўйлаш керак эмас. Бу давр ўтгач, боланинг шахсиятидаги ўсиш яққол кўринади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ёш боладан масъулиятни талаб қилиш керакми?