21:22 / 26.02.2017
10 035

Меъда қайнашига қарши халқ табобати воситалари

Меъда қайнашига қарши халқ табобати воситалари

Меъда қайнаши (зарда) — кўкрак ички қисмининг ачишиши билан боғлиқ ноқулайлик ҳисси. Баъзи маълумотларга қараганда, ер шарининг 40 фоиз аҳолиси меъда қайнашидан азият чекади.

Меъда қайнашининг сабаби нимада

Меъда қайнаши меъда ширасининг қизилўнгач шиллиқ пардасига таъсири натижасида юзага келади.

Меъда қайнашидан уй шароитида қандай қутулиш мумкин?

Меъда қайнаганда қуйидаги усулларни қўллаш мумкин:

– Ўзингиз хоҳлаган ўсимлик ёғидан бир чой қошиқ ичсангиз фойдасини тезда ҳис қиласиз.
– Писта чақиш – таъсири унчалик тез бўлмаса ҳам, ҳар ҳолда ёрдам беради.
– Бироз илиқ сут ичинг.
– Олма ёки сабзи ейишингиз мумкин.
– Меъда қайнашининг олдини олиш учун овқатдан олдин картошка ва сабзи шарбатларини тенг миқдорда аралаштириб ичинг.
– Ялпиз, дасторбош (тисячелистник), қизилпойча (зверобой), шивит, мойчечак ўтларининг қайнатмаларидан фойдаланинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Меъда қайнашига қарши халқ табобати воситалари