Ҳаммага маълумки, биров тўғрисидаги таассурот биринчи кўришдаёқ пайдо бўлади. Агар сиз ўзига ишонган одам сифатида таассурот қолдирмоқчи бўлсангиз, сизнинг танангиз ҳам бу таассуротга мос келиши керак. Тананинг тили нима?
Тана тили — руҳий кечинмаларимизни, фикрларимиз ва ҳиссиётларимизни танамиз қисмларининг ҳаракатлари орқали ифодалаш.
Тана тили бўйича мутахассислар Лилиан Гласс, Патти Вуд ва Тоня Рейманлар яхши таассурот қолдириш учун суҳбат пайтида ўзини қандай тутиш кераклиги тўғрисида ҳикоя қилади.
Бемалол юринг
Хонага қандай киришингиз жуда катта рол ўйнайди. Елкаларингизни тўғриланг ва бўйнингизни тўғри тутинг. Юришингиз енгил бўлиши керак.
Қулай жойлашинг
Биринчи қиладиган ишингиз — ўтириш, қаддингизни ростлаш ва стул суянчиғига суяниш. Бу суҳбатдошингизга унинг олдида сиз очиқча ва ўзингизга ишонган эканлигингизни англашга ёрдам беради.
Ҳаракатларингизга эътибор беринг
Қўлларингизни нима қилишни билмасангиз, стол устига қўйинг. Бу билан сиз ҳатто ҳаяжонли ҳолатларда ҳам ўзингизни тута олишингизни намойиш қилган бўласиз.
Чуқур нафас олинг
Асабларни тинчлантириш йўлларидан бири — тўғри нафас олиш.
Суҳбат чоғида бош ирғитинг
Суҳбатдошингизга уни диққат билан тинглаётганингизни ва тушунаётганингизни билдириш жуда муҳим. Бунинг энг яхши йўли — керакли вақтларда бош ирғитиш.
Манба: «Дарё» “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
КХДР ўз аскарларини урушга юбориш эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
НАТО бош котиби Дональд Трамп билан учрашди
Шавкат Мирзиёев Янгиҳаётда барпо этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлди
Шимолий Корея баллистик ракеталар ишлаб чиқарувчи заводини кенгайтирмоқда