Югуриш — бутун кун учун қувват тўплаш ёки аксинча, иш кунидан сўнг чарчоқни тарқатиш учун ажойиб усул. Бироқ бунда баъзи муҳим қоидаларга риоя қилиш керак, шундагина югуриш фойда ва самара келтиради.
Қадамни тўғри ташланг
Югуришни янги бошлаганлар оғирликни бутун оёқ кафтига бирдек тақсимлашга ҳаракат қилиши керак — бу бўғимларга тушадиган юкни анча камайтиради.
Қизиб олинг
Югуришдан аввал албатта танангизни қизитиб олинг. Бундай тайёргарликсиз югуриб кетиш натижасида бироз масофадан сўнг тизза ёки оёқ кафти безовта қила бошлаши мумкин.
Танангиз олдинга қараб оғишига қўйиб беринг
Тана вазмин ҳолатда турганида, унинг ҳаракати мувозанатнинг бузилиши билан бошланади. Гравитация таъсири остида гавда олдинга қараб оға бошлайди, ерга йиқилишдан уни таянчнинг алмашиши қутқаради. У таянчни қанчалик тез ўзгартирса, шунчалик тез ҳаракатланади. Асосийси, шуни унутмангки, ирғиб кетиш, оёқни анча олдинга ташлаш ва кенг қадам қўйиш мумкин эмас.
Тўғри пойабзал танланг
Кроссовканинг товон қисми баланд бўлса, гавда ҳолати ўзгариб, киши учун табиий бўлмаган ҳолат юзага келади. Натижада оғирлик нотўғри тақсимланиб, кишига шикаст етиши мумкин. Бироқ ортиқча вазнли кишиларда текис тагчарм тиззага зарар етказади. Шу сабабли модани четга суриб қўйиб, товонингиз зарбини юмшатувчи моделни харид қилинг.
Югуришни аста-секинлик билан кўпайтириб боринг
Оғирлик аста-секинлик билан ошиб бориши керак. Югуриш масофасини бир ҳафтада 10 фоизга кўпайтиришингиз мумкин.
Тўғри нафас олинг
Нафас тўғри олинмаса, организмга етарлича кислород бормайди ва югуришнинг самарадорлиги пасаяди. Нафас олишда ҳам оғиз, ҳам бурунни ишлатган маъқул. Диафрагмадан фойдаланган ҳолда чуқур нафас олинг, бунда қорин ичга тортилади.
Етарли миқдорда сув ичинг
Жадал югурганда организм кўп суюқлик йўқотади ва сув-туз баланси бузилади. Югуриш чоғида кам-камдан, бироқ тез-тез сув ичиш тавсия этилади. Машғулот пайтида ўртача 0,5—1,5 литр сув ичиш лозим, аниқроқ айтганда 80 килограммлик одам 1 литр сув ичиши керак. Сув газланмаган ва хона ҳароратида бўлгани маъқул.
Гавданинг тепа қисмини қимирлатманг
Гавдани тик тутиб, олдинга ҳам, орқага ҳам эгилмаслик керак бўлади. Бу бўғимлар ва умуртқани шикастланишдан асрайди. Шунингдек, қўл жойлашувига ҳам эътибор бериш зарур. У тирсакда тўғри бурчак остида букилган бўлиши, кафтлар бироз сиқилган бўлиши лозим. Бош ҳам пастга эгилмаган бўлиши ва нигоҳ 10—15 метр олдинга қаратилган бўлиши керак.
Манба: Дарё “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Путин «Орешник» ракеталари қуролланишга қабул қилиниши ва серияли ишлаб чиқарилишини эълон қилди
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
Жигар учун энг фойдали бўлган 9 та маҳсулот
Шимолий Корея баллистик ракеталар ишлаб чиқарувчи заводини кенгайтирмоқда