17:32 / 11.03.2017
13 556

Кўз ости терисининг осилиб қолишини қандай йўқотса бўлади?

Кўз ости терисининг осилиб қолишини қандай йўқотса бўлади?

Кўз ости терисининг салқиб қолиши ҳозирги кунда кўпчиликка таниш ҳолат. Мақоламизда биз бу қусурдан бутунлай қутулиш йўлларини айтмоқчимиз.

Совуқ нарса қўйинг

Томирлар совуқ таъсирида қисқаради ва ҳар қандай шишларни кетказади. Уни металл қошиқ ёрдамида ҳам совитиш мумкин. Олдиндан музлатгичга 4—5 дона қошиқ солиб қўйилади ва уларни навбатма-навбат кўз тагига босиб турилади.

Яна бир йўли — муз бўлаклари билан ювиниш. Бу ҳолатда музлатилган сув ўрнида сут ёки ўтлар қайнатмаси ҳам тўғри келади. Муз ўрнига совуқ компресс қилиш ҳам мумкин. Компрессни кўзга 10—15 дақиқа давомида қўйиб турилади.

Сув ичинг

Шишлардан қутулиш учун кўпроқ сув ичиш тавсия этилади. Чунки шишлар кўпинча организмдаги сувларнинг чиқиб кетишига тўсқинлик қилувчи тузлар туфайли пайдо бўлади. Сув эса организмдан тузларни ювиб чиқаришга ёрдам беради.

Табиий маҳсулотлардан ниқоблар қилинг

Алоэ шишларни кетказишга, шунингдек терини намлантиришга ва майда ажинларни кетказишга ёрдам беради. Алоэ ўсимлиги баргларидан янги олинган шарбатни терингизга суриб қўйинг ва қуригандан сўнг ювиб ташланг.

Шишларга яхши таъсир қилувчи ниқобни 2 ош қошиқ алоэ гелини ярим чой қошиқ бодринг шарбати билан аралаштириб тайёрлаш мумкин. Аралашма ухлашдан олдин суриб қўйилади ва эрталаб ювиб ташланади. Кўпиртирилган тухум оқи ҳам терини таранглаштиради ва шишларни кетказишга ёрдам беради.

Уйқуга эътибор беринг

Тўйиб ухлашга ҳаракат қилинг. 8–9 соат уйқу кўз ости терисининг таранг бўлиб туришига ёрдам беради.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кўз ости терисининг осилиб қолишини қандай йўқотса бўлади?