Овқат ейишдан ўзингизни чегараламасдан хушбичим кўринишни хоҳлайсизми? Бизнинг гардероб учун баъзи «ҳийла»ларимиз сизга ҳеч қандай қийинчиликларсиз чиройли кўринишга ёрдам беради.
V шаклида кесилган ёқа
V шаклида кесилган ёқали кўйлак ҳар қандай қомат учун мос тушади. Ёқанинг бу варианти бўйинни узун ва қоматни чиройли кўрсатади. V шаклида кесилган ёқа аёлларга ҳам, эркакларга ҳам ярашади.
Энли камар
Белингиз ингичка кўриниши учун тўқ рангдаги энли камар танланг. Сизга мўлжаллаб тўғри танланган кийим деталлари қоматингизни чиройли кўрсатади.
Йўл-йўл чизиқли кўйлак
Вертикал йўл-йўл чизиқли кийимлар сизнинг қоматингизни хушбичим қилиб кўрсатишга ёрдам беради. Қиёфангизнинг пастки қисмига классик услубдаги унчалик ёрқин бўлмаган рангдаги шимларни танлаганингиз маъқул.
Мутаносиблик мувозанати
Кийимингиз ўлчами қандай бўлишидан қатъи назар кенг бичимлар остига бекиниб олманг. Астарли юбкалар белингизни шакллантиради — бу ҳолатда юқоридаги кийим бичими оддий бўлиши керак. Шим устига тушириб қўйиладиган кенг кофта эса сон соҳасини ёпиб туради. Шунинг учун бу ҳолатда шимлар кенг бўлмаслиги керак. Мутаносиблик мувозанати — хушбичим қоматга эришиш томонга қўйиладиган биринчи қадам ҳисобланади.
Бели юқори бўлган жинсилар
Агар сиз белингиз айланасидан норози бўлсангиз, бели пастда бўлган жинсилардан воз кечинг. Уларнинг ўрнига классик услубдаги бичимларни афзал кўрганингиз маъқул. Қалин чўзилувчан матоли жинсилар муҳим муаммоли жойларингизга ҳар томонлама ёрдам беради.
Манба: Дарё “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди, у энди...
Тадқиқот: қўрқинчли филмлар иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради
Европарламент раҳбари Киевга TAURUS ракеталарини етказиб беришга чақирди
Ҳарри Кейн Бундеслигада рекорд ўрнатди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"