
Табиат уйғониб, атроф гулларнинг ёқимли ифори билан тўладиган баҳор фаслида парфюмерия саноати ҳам янги маҳсулотларини чиқара бошлайди. Мақолада сиз учун 5 та парфюмерия янгиликларини тўпладик.
Энг баҳорий: DKNY Be Tempted Eau So Blush, Donna Karan
Композициянинг ўз номида кўрсатилган таркиби ҳақиқат: пушти грейпфрут, қизил смородина, апельсин ва пионгул — буларнинг барчаси ҳақиқатда пушти (blush). Барра ва нордон Eau So Blush цитрусли «пўст» ва мевали «мағиз» ўртасидаги чиройли контрастни кўрсатиб беради.
Энг анъанавий: Lily of the Valley, Floris
Соф инглиз парфюмерияси анъанасидаги намунавий марваридгул ифори. 1730 йилда яратилган Лондоннинг Floris маркаси витринали дўконлари ва барқарор маҳсулот тўпламлари бўлган илк маркадир.
Энг мусаффо: Viktor & Rolf’дан Flowerbomb Bloom
Ушбу атир ширин гулли ҳид билан бошни айлантирмайди, аксинча, «нам тоғ ҳавоси» ифори ёрдамида мусаффолик бағишлайди.
Энг шоҳона: Nina Ricci L’Extase Rose Absolue
2015 йилги ширин қалампирли L’Extase ёғочли L’Extase Rose Absolue’га айланди. Кутилмаган уйғунликни Франсис Куркжан яратди, бу эса янгиланган версия аввалгисидан кам оммалашмаслигини билдиради.
Энг назокатли: Sisley’дан Izia
Назокатли ва гуллар ифорига бой Izia атиргулни тараннум этиш учун яратилган, айнан унинг нотаси атрофига замонавий ва кўп функцияли пирамида барпо этилган.
Манба: Дарё «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар