09:44 / 16.03.2017
7 609

Янги иш коллективига қўшилиб кетиш ва ҳамкасбларга ёқиш борасида маслаҳатлар

Янги иш коллективига қўшилиб кетиш ва ҳамкасбларга ёқиш борасида маслаҳатлар

Ҳар бир киши ҳаётида бир марта бўлса ҳам, янги коллективга қўшилиб кетиш заруриятига дуч келган. Бу биринчи ёки навбатдаги иш жойи бўлиши мумкин — ҳар қандай ҳолатда ҳам янги ҳамкасблар билан тил топишиш доим ҳам осон бўлавермайди. Бунда ўзини тўғри тутиш жуда зарур, чунки биргина қовушмаган сўз ёки ўринсиз ҳазил ҳаммани янги ходимга қарши қайратиб қўйиши мумкин.

Биринчи кунларданоқ мулоқот билан боғлиқ муаммолар юзага келмаслиги учун, ҳамкасбларингизнинг исм-шарифларини ўрганиб олинг. Янги ходим ўзи бирга ишлайдиганларни эсда сақлай олмайдиган ҳолат ҳеч кимга ёқмайди.

Энг бошидан ўзингизни яхши томондан кўрсатинг. Кечикиш мумкин эмас, чунки бу ҳамма янги ходим унчалик ишончли эмас, деган фикрга келишига сабабчи бўлади. Мулоқотда одобли ва хушмуомала бўлиш керак. Ҳеч қандай вазиятда жанжалга аралашиб қолманг. Қулай пайт пойлаш йўлини тутиб, вазиятни таҳлил қилинг ва ўз хулосаларингизни чиқаринг.

Янги ишни танқид қилиб, уни эскиси билан солиштириш керак эмас. Буни ичингизда, ҳеч кимга эшиттириб айтмасдан қилишингиз мумкин. Бундай фикрлар ҳамкасблар томонидан ҳақорат сифатида қабул қилиниши мумкин.

Ёдда тутинг, янги коллектив — сиз ўйлаганчалик қўрқинчли эмас, ахир бу анча кенг тарқалган вазият. Саросимага тушиш ва хавотирланиш керак эмас. Асосийси, ўзингизча қолинг ва самимий бўлинг, шунда ҳаммаси жой-жойига тушади!

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Янги иш коллективига қўшилиб кетиш ва ҳамкасбларга ёқиш борасида маслаҳатлар