18:08 / 18.03.2017
7 988

Оилавий жанжалларнинг олдини қандай олса бўлади?

Оилавий жанжалларнинг олдини қандай олса бўлади?

Жанжал – бу ҳар доим сизнинг ҳақ ёки ноҳақ эканлигингиз аҳамиятсиз бўлган ёқимсиз кўнгилсизлик ҳисобланади. Айниқса оилада юз берадиган тортишувлар жуда оғир кечади. Оиладагилар билан бўладиган низоларнинг олдини олиш мумкинми?

Ўзингизни босишга ҳаракат қилинг

Кўп ҳолларда биз ўзимиз пашшадан фил ясаймиз. Агар ҳамма нарсага асабийлашаверсангиз, оилада юз берадиган оддий майда-чуйдалар ҳам жанжалга сабаб бўлиши мумкин.

Туйғуларга эрк берманг

Қарши томонни бирор нарсага ишонтириш учун ўз фикрини очиқ ва аниқ қилиб ифодалаш ва уни сабр билан эшитиш зарур.

Туйғулар онгни хиралаштиради, худбинликни оширади ва фақат ўзининг фикри аҳамиятли деб ўйлашга мажбур қилади. Бу нотўғри. Бундай тортишув ярашишга эмас, балки хафагарчиликка олиб келади.

Муаммоларни ўз вақтида бартараф қилинг

Яқинларингизга бўлган салбий туйғуларингизни йиғиб юриш маъқул эмас. Охирида жанжал қилишнинг ўрнига, ўз вақтида норози эканлигингизни билдирганингиз яхшироқ.

Ўтмишни тинч қўйинг

Жуфтингизнинг хатоларини ҳар доим эслаш ярамайди. Таъна қилиш яхшиликка олиб келмайди. Бугунги кун билан яшаш зарур.

Гапингиз оҳангига эътибор қилинг

Тортишиш пайтида суҳбатдошингиз асосларингизни қандай қабул қилиши сизнинг гапириш оҳангингизга боғлиқ.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Оилавий жанжалларнинг олдини қандай олса бўлади?