22:45 / 19.03.2017
7 324

Ишлаб пул топмоқчи бўлган талабага тавсиялар

Ишлаб пул топмоқчи бўлган талабага тавсиялар

Олий таълим муассасасида ўқиётиб, ишлаб пул топишга эҳтиёжингиз туғилди, аммо қандай иш топишни билмаяпсизми? Унда бизнинг тавсияларимизга қулоқ тутинг.

Иш берувчидан кўп нарса талаб қилманг.

Ёдда тутинг, катта маош ва баланд лавозимга даъвогарлик қилиш учун ҳозирча на билимингиз, на маҳоратингиз ва на дипломингиз бор. Айнан нима билан шуғулланишингиз мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг:
  • қўлингиздан қандай иш келади?
  • қандай қобилиятларингиз бор?
  • ишга қанча вақт ажратишга тайёрсиз?
  • бу иш сизнинг келажакдаги карьерангизга ёрдам берадими? ва ҳоказо.

Шубҳали ва қалтис ишларга рози бўлманг, масалан, молиявий пирамидалар, ноҳалол промоутерлик (масалан, содда пенсионерларга мўъжизакор дорини алдаб сотиш), пул эвазига қон топшириш, ноқонуний фаолият ва бошқалар.

Ишлаяпман деб, ўқишни ташлаб қўйманг

Талаба бўла туриб, ишлашга қарор қилганингиз яхши, албатта, аммо иш билан биргаликда ўқишни ҳам яхши олиб бориш керак, чунки олий таълим ҳақида диплом олмасангиз, умрингиз охиригача реклама варақаларини тарқатиб юраверишингиз мумкин.

Турли вариантларни кўринг

Агар сиз стипендия ҳамда ота-онангиздан кўмак олиб турган бўлсангиз, сизга биринчи таклиф қилинган оғир ва яхши тўланмайдиган ишга рози бўлиш керак эмас.

Пул ишлаб топишга қатъий қарор қилган талабалар иш учун:
  • маҳаллий бандлик марказига мурожаат қилиши;
  • газета, реклама тахталари, жамоат транспортидаги эълонлар бўйича қидириши;
  • махсус сайтларни кўздан кечириши;
  • ўз қариндош ва яқинлари орқали излаштириши;
  • бевосита иш берувчига мурожаат қилиши мумкин, масалан, юк ортувчи ва туширувчи бўлиб ишламоқчи бўлсангиз, маҳаллий супермаркетларга бориб, ўз хизматларингизни таклиф қилинг.

Интернетда қандай ишлаш мумкин?

Компьютер билан ишлашни билмайдиган талаба бўлмаса керак. Шундай экан, ушбу малакангиздан фойдаланиб, уйингизни тарк этмаган ҳолда интернетда ҳам ишлаб, пул топишингиз мумкин. Бу интернет-порталлар учун мақолалар ёзиш ёки таржима қилиш, сайтларни бошқариш, ижтимоий тармоқларда ишлаш ва бошқалар бўлиши мумкин.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ишлаб пул топмоқчи бўлган талабага тавсиялар