23:54 / 21.03.2017
8 891

Иқтисодий тангликда пулни қандай тежаш керак?

Иқтисодий тангликда пулни қандай тежаш керак?
Доллар курси билан бирга нархлар ҳам тинмай ўсиб бораётган бир вақтда, харажатларни бироз бўлса-да камайтириш ва оилавий маблағлардан оқилона фойдаланишни бошлаш кераклигини ўйлашимизга тўғри келади. Мақоламизда пулни тежашнинг бир неча самарали усуллари келтирилган.

1-усул. Харидларнинг ҳисоби

Баъзилар бир ой давомида ишлаб топганларини бир неча кун ичида сарфлашни уддалашади. Сизда бундай ҳолат бўлмаслиги учун, ҳамма харидларни ҳар куни ёзиб боришга ўрганинг. Бундай ёзувлар бўлса пулнинг нимага сарфланаётганини текшириб туриш ва кераксиз харидлардан воз кечиш мумкин бўлади.

2-усул. Бир ойлик харажатларни режалаштириш

Мажбурий тўловлар ва харажатлар (коммунал хизматлар, озиқ-овқат харажатлари, кийим-кечаклар, дори-дармонлар, автомашина) рўйхатини тузинг. Кейин эса сизнинг даромадларингизни ва зарур харажатларингизни солиштириб кўриш керак бўлади. Бундай солиштиришдан кейин нималардан воз кечиш мумкинлигини аниқланг ва рўйхатдан ўчиринг.

3-усул. Қарзга пул олманг ва берманг

Қарзга пул олаётган одам ўзининг даромад ва харажатларини тўғри таққослашга қодир эмас. Уни қандай ва қачон қарзни қайтариш ҳақидаги ўйлар хавотирга солади. Бу унга оилавий бюджетни аниқ ҳисоблаб чиқишга халал беради.

4-усул. Пулни уйга олиб келинг

Пулни олганингиздан кейин уй томонга йўл олинг. Яқинроқдаги дўконларга кириб ўтирманг. Ёнингизда пул кўп бўлса, уни сарфлаш истаги пайдо бўлади. Уйга келгандан сўнг рўйхатда ёзилган навбатдаги харажатларингизни яхшилаб ўйлаб кўринг.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Иқтисодий тангликда пулни қандай тежаш керак?