12:40 / 25.03.2017
9 018

Бутун қиш давомида резавор мевалар ейишни хоҳласангиз — уларни тўғри музлатиш керак!

Бутун қиш давомида резавор мевалар ейишни хоҳласангиз — уларни тўғри музлатиш керак!3
Кўп ўтмай мевалар ва резавор мевалар мавсуми бошланади. Ва уларни қиш учун ғамлашни бошлаш вақти ҳам келади. Бу мевалар таркибидаги ҳамма витаминлар сақланиб қолиши учун уларни тўғри музлатиш зарур бўлади.

Қуйидаги маслаҳатларга амал қилсангиз, бутун қиш давомида дастурхонингиздан худди янги пишгандек мевалар узилмайди.
  1. Аввало меваларни яхшилаб ювинг ва қуритинг. Бу жуда муҳим.
  2. Агар уларнинг пўсти бўлса, яхшиси тозалаганингиз маъқул.
  3. Агар мева йирик бўлса, уни кесиш лозим.
  4. Резавор мева, мева ва сабзавотлар кесилгандан сўнг уларни яна бир марта қуритиш керак. Пахта ёки қоғоз салфеткалардан фойдаланинг.
  5. Патнис ёки тарелкага пергамент қоғоз тўшаймиз. Унинг устига меваларни жойлаймиз ва полиэтилен плёнка билан ёпамиз. Тун бўйи музхонага қўямиз.
  6. Эрталаб музлаган меваларни пластик пакетларга жойлаштирамиз. Сиз маҳкам ёпиладиган пластик идишлардан фойдалансангиз ҳам бўлади. Мевалар солинган пакетни ёпишдан олдин унинг ичидаги ҳавосини чиқариб ташлашга ҳаракат қилинг.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бутун қиш давомида резавор мевалар ейишни хоҳласангиз — уларни тўғри музлатиш керак!