Тушлик нафақат мазали, балки тўйимли ҳам бўлиши учун уни тайёрлашда муайян бир маҳсулотлардан фойдаланиш лозим. Булар қандай маҳсулотлар?
Қўрда пиширилган картошка
Картошка очликни жиловлайдиган энг кучли озиқ-овқатлардан бири ҳисобланади. Қўрда пиширилган картошка таркиби углеводлар, витаминлар, клетчаткалар ва бошқа озуқавий моддаларга бой бўлгани учун энг катта озуқавий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқатлар рейтингида биринчи ўринда туради.
Тухум
Тухум таркибида организмнинг ўзи мустақил равишда ишлаб чиқаришга имкони бўлмаган аминокислоталар мавжуд. У ҳазм бўлгандан сўнг, аминокислоталар ичаклардаги очлик ҳисси учун жавоб берадиган гормонлар ажралиб чиқишини таъминлайди.
Дуккакли шўрва
Шўрванинг суви кўп бўлгани учун калорияси кам бўлса ҳам тўқлик ҳиссини уйғотиш хусусиятига эга. Дуккаклилардан қилинган шўрва таркибидаги озуқа толалари ажойиб энергия манбаи ҳисобланади.
Олма
Олма таркибидаги пектин табиий равишда овқат ҳазм қилишни секинлаштиради ва тўйиш ҳиссини келтириб чиқаради. Тушликдан кейин ейилган олма организмга якунловчи мураккаб шакар, витаминларни беради ва узоқ вақтгача тўқлик ҳиссини сақлаб қолишга ёрдам беради.
Попкорн
Енгил маккажўхори асосан ҳаводан иборат бўлгани учун попкорннинг катта порциясини ҳам ейиш жуда осон. Шунга қарамасдан, енгил маккажўхорининг калорияси анча кам. Попкорн бутун углеводлардан ташкил топгани учун ажойиб энергетик егулик ҳисобланади.
Манба: «Дарё» “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан учрашди
Конор Макгрегор жинсий зўравонликда айбдор деб топилди
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”