
Савол: Ҳозир урф бўлган тўйдан олдинги маросимлар (фотосессия, тўй либоси) учун учрашувлар шаръий тўғри бўлиши учун никоҳ ўқитишни тавсия қилишмоқда. Никоҳ ўқилгандан кейин келин куёвникига 3 кундан кўп бўлмаган вақтда кўчиб ўтиши керак, деган гап айтишмоқда. Аслида ҳам шундайми?
Жавоб: Ундай гап йўқ. Лекин фотосессия қилиб, ўз хотинини номаҳрамлар кўз ўнгида турли хил либосда, турли ҳолатда кўрсатишдан эркак киши ҳаё қилиши ва ўз аёлини рашк қилиши лозимдир. Шунингдек, бундай тарздаги фотосессияга пул ва вақт сарфлаш исроф ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Савол: Рамазон ойида никоҳ тўйини ўтказса бўладими?
Жавоб: Рамазон ойида никоҳ тўйини қилиши албатта бўлади ва яхши бўлади. Валлоҳу аълам.
Савол: Зулқаъда ойида фотиҳа (туй) қилинса бўладими?
Жавоб: Бу ойда тўйнинг фотиҳасини қилса ҳам ёки тўйнинг ўзини қилса ҳам бўлаверади. Бундай амалларни ҳеч қандай истисносиз йилнинг ўн икки ойида қилиш мумкин. Бундай амалларни бирор ойда қилиш мумкин эмас деб шумланиш бидъат ҳисобланади ва шумланган киши гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.
Савол: Никоҳни қайси вақт ўқитиш жоиздир (келинни ота уйидан чиқаришдан олдинми ёки кечки базмдан кейин куёвнинг уйига олиб келгандан кейинми?)
Жавоб: Қиз билан йигит номаҳрам ҳолида бирга юрмасликлари учун никоҳни имкон қадар тезроқ ўқитгани маъқул. Чунки никоҳ ўқитишдан олдин улар бирга юришлари мумкин эмас. Никоҳ ўқитгандан сўнг эса тўйни кечиктирмасдан, дарҳол эълон қилиш лозим бўлади.
Савол: Тўй маросимларда раислик, яъни давракашлик қилиб тирикчилик қилиш гуноҳми?
Жавоб: Агар у ерда ношаръий ишларга ёрдамлашиш бўлмаса, гуноҳ ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати
Манба: www.qadriyat.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар