08:03 / 28.03.2017
8 374

Олма сиркасидан фойдаланиш йўллари

Олма сиркасидан фойдаланиш йўллари
Биз кўпинча асрлар давомида ўз самарасини кўрсатиб келаётган халқона воситаларга эътибор қаратамиз. Бундай энг зарарсиз ва ҳарёқлама воситалардан бири янги пишган олмалардан тайёрланган табиий сиркадир.

Сочлар. Ярим литр сувга бир ош қошиқ сирка аралаштиринг. Сочларингизни ювиб бўлганингиздан сўнг бу аралашма билан чайқанг. Сирка сочларнинг учини ёрилишдан сақлайди, фолликулаларни мустаҳкамлайди ва ёғ қолдиқларидан тозалайди. Бундай усулда парвариш қилинган сочлар майинлашади ва ялтирайди.

Юз. 1:2 миқдорда сирканинг сув билан аралашмасидан юз терисининг ёғли ялтирашини кетказишда фойдаланиш мумкин. Эрталаб ва кечқурун, ювинганингиздан сўнг аралашмага пахтани ботириб юзингизни артинг. Агар пахтани юзингизга узоқроқ босиб турсангиз доғлардан ҳам қутуласиз.

Бадан. Мунтазам равишда цирка қўшилган ванна қабул қилиш меламин ишлаб чиқарилишини фаоллаштиради. Бундан ташқари, сиркали ванналар гипергидроздан қутулишга ва тернинг нохуш ҳидини камайтиришга ёрдам беради.

Агар кечга бориб оёқларингиз шишса, олма сиркасига зайтун ёки бошқа бирор ўсимлик ёғи аралаштириб уқаланг.

Тишлар. Тишларингизни тозалаб бўлгандан сўнг сирка аралаштирилган сув билан, кейин эса яна сувнинг ўзи билан чайқанг.

Организмни детоксикация қилиш. Бир пиёла сувга бир ош қошиқ сирка аралаштириб оч қоринга ичиш иштаҳани пасайтириши, метаболизмни тезлаштириши, организмдаги кислота-ишқор балансини сақлаб туришга ёрдам бериши аниқланган. Организмдан зарарли шлакларни чиқариш учун кун давомида бундай тозаловчи ичимликдан фойдалансангиз бўлади.

Манба: Дарё

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олма сиркасидан фойдаланиш йўллари