Шакарни ҳаддан зиёд миқдорда истеъмол қилишнинг зарари анчадан бери маълум. Энди эса олимлар қўрқинчли рақамларни эълон қилди: газланган ширали ичимликлар ҳар йили 184 000 нафар одамнинг ўлимига сабаб бўлаётган экан. Бу ҳақда «Популярная Механика» нашрига таяниб Соф.уз хабар берди.
Бостондаги (АҚШ) Тафтс унивеситети олимлари тадқиқотлари давомида ширин газланган ичимликларнинг (спорт ва энергетик ичимликлар билан бирга) юрак билан боғлиқ муаммолар, семириш, саратон ва қанд касали келиб чиқиши ҳамда ривожланишига таъсирини ўрганиб чиқди. Бунда ўзлари қўлга киритган маълумотлар ҳамда охирги 30 йил мобайнида ўтказилган кўплаб изланишлардан фойдаланди.
Маълум бўлишича, бундай ичимликларни суиистеъмол қилиш оқибатида юзага келадиган касалликлардан ҳар йили 184 000 нафаргача бўлган одам ҳаётдан кўз юмар экан. Бунда қанд касалининг иккинчи турига 133 000, юрак ва қон-томир касалликларига 45 000, саратонга 6450 та ўлим тўғри келади.
Умуман олганда, дунёнинг 50 дан зиёд мамлакатидаги 611 000 кишининг касаллик тарихи ўрганиб чиқилган. 20 та энг юқори кўрсаткичга эга давлатлардан 8 таси Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасида жойлашган, бу ерларда эса газланган ичимликлар жуда оммалашган. Мексикада ширин ичимликлар 45 ёшгача бўлган инсонлар ўлимининг 30 фоизига сабаб экан, ундан ташқари, бу мамлакатда аҳолининг 10 фоиздан ортиғи қанд касалига чалинган.
АҚШ фуқаролари бир кунда ўртача 22,2 қошиқ шакар истеъмол қилар экан ва бу асосан ширин ичимликлар орқали бўлади. Шифокорларнинг таъкидлашича, бундай маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар шакарни фақат таъмни яхшилаш учун қўшади, оқибатда озуқа қуввати ўрнига киши ортиқча калорияларга эга бўлади, бу эса вазн ортиши ҳамда юрак ва қон-томир муаммоларига олиб келади. Шакарсиз чой оммалашган Японияда, аксинча, ширин ичимликлар туфайли юзага келадиган касалликлардан ўлиш ҳолатлари камдан – кам учрайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Сўровнома: Исроилликларнинг 64 фоизи Нетаньяху ҳукуматига ишонмайди
Одамлар ўлимига кўпроқ сабаб бўлаётган энг хавфли автомобиллар саналди
Австрияда сантехник 30 килограмм оғирликдаги тилла тангалар топиб олди
Украина Курск вилоятидан қўшинларини олиб чиқиш ниятида эмас
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди