Беҳуш йиқиладиган одамларнинг 90 фоизи бутунлай соғлом бўлади. Қолган 10 фоизи учун эса бу юрак уриш маромининг бузилиши ёки бошқа хавфли ҳолат ҳақида огоҳлантирувчи белги ҳисобланади. Беҳушликнинг асосий сабабларини билиб олинг ва ҳушёр бўлинг!
Сувсизланиш
Баъзи одамлар ҳавонинг иссиқлигидан ёки ортиқча терлашдан бош айланиш ҳолатига мойил бўлади. Агар сиз сувсизликдан ва иссиқдан бемадорлик ва бош айланишини ҳис қилсангиз, юрак ва мияга тезроқ қон етиб бориши учун ётинг. Аҳволингиз тезда енгиллашади.
Ажабланиш ёки қўрқиш
Хонага киришингиз билан дўстларингиз сизни бирор кутилмаган тантана билан табриклаш учун тўсатдан ҳар томондан югуриб чиқади. Бундай вазиятларда асаб тизими бироз қизиб кетиши ва қон босими кескин тушиб кетиши натижасида бош айланиши мумкин. Беҳушликдан олдин одатда юз териси кўкариши ва кўнгил айниш ҳолатлари юз беради.
Кескин ўриндан туриш
Кескин ўрнидан туришда бош айланиш ва кўз олди қоронғилашиш илмий тилда — ортостатик гипотензия дейилади. Бундай ҳолат қон босимининг кескин тушиб кетиши оқибатида юзага келади. Кўп ҳолларда бу хавфли эмас, лекин бу ҳолат тез-тез такрорланаверса шифокорга кўриниш тавсия этилади.
Юрак уриш маромининг бузилиши
Юрак уриши билан боғлиқ ҳушдан кетиш тўсатдан ва огоҳлантирувчи бош айланишларсиз юз беради. Юракнинг мунтазам равишда урмаслиги аритмия дейилади. Бу юракнинг гоҳида тез, гоҳида эса секинроқ қисқариши натижасида мияга қон келиб тушишининг бузилишини билдиради.
Огоҳлантирувчи белгиларсиз тўсатдан ҳушдан кетиш хавотир олишга сабаб бўла олади.
Манба: Дарё “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Сўровнома: Исроилликларнинг 64 фоизи Нетаньяху ҳукуматига ишонмайди
Одамлар ўлимига кўпроқ сабаб бўлаётган энг хавфли автомобиллар саналди
Австрияда сантехник 30 килограмм оғирликдаги тилла тангалар топиб олди
Украина Курск вилоятидан қўшинларини олиб чиқиш ниятида эмас
Трамп учта давлат товарларига божлар жорий этмоқчи