Ҳали ҳам буюмларингизни чўнтагингизда олиб юрасизми? Ўз дидингизга мос қулай сумка танлаш вақти келди!
Рюкзак
Шаҳар рюкзаги — кўча модаси афсонаси. Қулай ва сиғимдор, аммо афсуски, энг универсал эмас. У спорт, кундалик ва милитари услубидаги қиёфаларга бирдек мос тушади, бироқ иш бўйича учрашувга уни тақиб кела олмайсиз. Шундай бўлса-да, қолган вазиятларда у қўлларни бўш тутиб, ўзингиз билан барча керакли (ва кераксиз) буюмларни олиб юриш имконини беради.
Мессенжер
Ёки почтачи сумкаси. Қулай ва замонавий мессенжер сизга нафақат сумка сифатида, балки қиёфангизнинг ёрқин акценти сифатида ҳам хизмат қилади. Ушбу сумканинг моделлари хилма-хил бўлиб, улар орасидан спорт услубидан бошқа ҳар қандай қиёфа учун вариант топа оласиз.
Портфель
Вақт орқали синалган классика. Иш услуби учун мукаммал вариант. Агар сиз костюмлар тарафдори бўлсангиз, айнан портфель сизнинг содиқ йўлдошингизга айланиши керак. У кундалик фойдаланиш учун мос тушади, ичидаги бўлимлари қулай қилиб ташкиллаштирилган, кўпчилик моделларда ҳатто ноутбук учун ҳам жой бор.
Дипломат
Дипломат — энг талабчан аксессуар. Бекам-кўст костюм, ярқираб турган туфли, мукаммал рубашка — бу дипломатли қиёфа учун таянч минимум. Фақатгина бизнес услуби учун, холос.
Спорт сумкаси
Агар спорт машғулотларига қатнасангиз ёки бассейнга борсангиз, бундай сумка сизга жуда зарур бўлади. Тартиб ва қулайликка интилсангиз, бу ерда рюкзак иш бермайди. Ахир спорт сумкасида оёқ кийими учун алоҳида чўнтак, кийим ва сочиқ учун сиғимдор бўлимлар, шунингдек, шампунь ва геллар учун алоҳида бўлимчалар ҳам бор. Одатда бундай сумкалар ювиш учун қулай бўлган материаллардан тайёрланади.
Манба: «Дарё» “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Трамп молия вазирлиги раҳбари лавозимига инвестор Скотт Бессент номзодини илгари сурди
Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
НАТО бош котиби Дональд Трамп билан учрашди
Трамп учта давлат товарларига божлар жорий этмоқчи