11:46 / 11.04.2017
9 851

Энг зарарли фаст-фуд таомлари

Энг зарарли фаст-фуд таомлари
Фаст-фудда тайёрланадиган гамбургерлар ва картошка фри энг фойдасиз таом деб ҳисоблашга ўрганиб қолганмиз. Лекин тажрибалар шуни кўрсатадики, бу таомлардан кўра энг фойдали деб ҳисобланувчи овқатларда зарарли ёғлар ва шакар миқдори кўпроқ бўлар экан. Ҳар хил таъм кучайтирувчилар, консервантлар ва бўёқларни эса айтиб ўтирмаса ҳам бўлади. Соғлом бўлишни хоҳлайсизми? Қуйидаги рўйхатда кўрсатилган таомлардан воз кечинг.

Товуқ наггетслари

Фаст-фуст муассасаси бу таомнинг таркиби 100% парҳезли оқ гўштдан ташкил топганлиги ҳақида ҳар доим мақтанади. Лекин текширишлар натижасига кўра, аслида уларда бор-йўғи 20% товуқ гўшти борлиги маълум бўлди. Қолганлари – майдаланган суяклар, ёғ, тоғай ва бошқа чиқиндилар. Шунингдек, маккажўхори, бўғдой уни ва шакар ҳам бор. Буларнинг ҳаммаси сезилмаслиги учун консервантлар ва зарарли ёғлар қўшилади.

Вегетариан бургерлар

Уларда ҳақиқатан ҳам калория кам, лекин нисбатан олганда оқсил миқдори кўпроқ бўлади. Муаммо шундаки, бургерга гўштнинг ўрнига икки баравар пишлоқ ва таъм кучайтирувчилар, зарарли ёғлар билан бирга қайла қўшилади.

Совуқ қаҳва ичимликлари

Шакар ва зарарли ёғлар миқдори бўйича улар катта бургер ва картошка фри ёки музқаймоқ билан тенг келади. Совуқ қаҳва ичимлигининг биттасини ичсангиз, бир кунлик калория меъёрининг тахминан ярмини олганингизни ўзингиз ҳам сезмай қоласиз, чунки оч қоласиз.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Энг зарарли фаст-фуд таомлари