16:09 / 11.04.2017
10 373

Гўзал кўринишга ёрдам берувчи кийим-кечаклар

Гўзал кўринишга ёрдам берувчи кийим-кечаклар
Биз кўпинча буюмларни шошилиб, асосий либосларимиз билан мос келиш-келмаслигини ўйлаб ўтирмасдан сотиб оламиз.

Аслида шкафида камроқ кийимлари бўлганлар ютиб чиқишади. Ажойиб кўринишга эга бўлиш учун асосий либосларингизга мос келадиган бир нечта буюмларнинг бўлиши кифоя қилади. Булар қандай кийимлар?

Ихчам кўйлак

Қоматнинг фазилатларини бўрттириб ва камчиликларини яшириб турадиган мукаммал бичимли ва охирги модадаги кўйлак махсус кечалар учун ҳам, кундалик кийиш учун ҳам мос келади. Уни ўзига тааллуқли аксессуарлар билан кийиш етарли бўлади.

Белга ёпишиб турувчи кийимлар

Белнинг хипчалигини таъкидловчи буюмлар кўринишга латофат бахш этади. Шу билан бирга қоматни бироз узайтириб ҳам кўрсатади.

Қизил

Қизил — энг дадил ранглардан бири. Шу рангдаги юбками, шимми ёки топми — нима бўлиши унчалик муҳим эмас, сотиб олсангиз ҳар қандай ҳолатларда ҳам ҳамма либосларингиз билан кийишга жуда муносиб вариант ҳисобланади.

Камар

Бир жуфт камар сотиб олиш билан гардеробингизга тубдан ўзгартириш кирицангиз бўлади. Тўқилган камар-корсетларга эътибор беринг: улар белни жуда чиройли равишда бўрттириб кўрсатади.

Манба: Дарё

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Гўзал кўринишга ёрдам берувчи кийим-кечаклар