Кўпчиликнинг ортиқча вазндан азият чекиши янгилик эмас, аммо орамизда вазн орттириш пайида бўлганлар ҳам анча-мунча. Хўш, қандай қилиб ҳеч қандай қўшимча дориларсиз, уй шароитида, тезда семириш мумкин? Саҳифамиз айнан шу ҳақда!
Вазн ортиши нимага боғлиқ?
Тана вазни табиий ҳолда мушаклар ҳажми ҳамда ёғ қатламининг ортиши, суякларнинг мустаҳкамланиши ва улар орасидаги бўшлиқ камайиши ҳисобига ортади.
Мушакларни чиниқтиринг!
Ёғ, асосан, вазндан кўра, қоматингизга таъсир кўрсатади. Ёғ қатлами мушаклардек зич бўлмагани сабабли, унинг ортиши бирдан кўзга ташланади. Эркакларда ёғ қатламининг ортиши тананинг қорин қисмига, аёлларда эса баданга сезиларли таъсир кўрсатади. Агар вазнингиз 10 кг ва ундан ортиқроқ миқдорда кўпайишини истасангиз, ёғ билан бир қаторда мушаклар ҳажмига ҳам эътибор беринг. Вазнингиз ортиши қоматингизни бузмаслиги учун керакли жойдаги (масалан, қўл ёки оёқ) мушакларни чиниқтириш лозим.
Кичик тавсиялар
Овқатланишдан аввал, албатта, бирор севимли мева ёки сабзавотдан тайёрланган шарбатни ичиб, иштаҳангизни очинг!
Кунига камида олти марта ва иложи борича бир хил оралиқда тамадди қилинг.
Овқатланиб бўлгач, бироз муддат ҳеч қандай жисмоний меҳнат билан шуғулланмай, ҳордиқ чиқаринг.
Лимонўт (мелисса)ли дамлама ҳам тана оғирлигини ошириш хусусиятига эга.
Тезда вазн ортишига ёрдам берадиган хамирли, қовурилган таомлар ҳамда ширинликларни одатдагидан кўпроқ истеъмол қилинг, аммо улар таомномангизнинг асосий қисмини эгаллаши шарт эмас.
Углеводлар, оқсил ва ёғ (асосан ўсимлик ёғи)га бой бўлган таомларни истеъмол қилинг.
Спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш ва ортиқча асаббузарликка йўл қўймаслик тавсия этилади.
Калориялар ҳақида ҳам унутиб қўйманг!
Вазн орттириш истагида бўлганлар, энг аввало, таомномасини калорияси юқори бўлган маҳсулотлар билан бойитиши лозим. Калориялар миқдори ёшга қараб ҳам белгиланади. Масалан, 18 ёшли қизга бир кунда 1760, 30 ёшлиларга 1860, 50 ва ундан юқори ёшли хонимлар учун эса 1660 калория зарур бўлади.
Эркакларда бироз фарқ қилади: 20 ёшли йигит бир кунда 3050, 40 ёшли киши 2480, 55 ёшдан ошган кишиларга эса 2000 калория тавсия этилади. Бу кўрсаткичлар вазни ўртача одамлар учун келтирилган. Таомномангиздаги калорияларни 3000-3500 га етгунича аста-аста кўпайтириб боринг. Энг калорияга бой маҳсулот писта бўлиб, 100 грамида 500 га яқин калория бор. Аммо жуда кўп миқдорда истеъмол қилинган писта тишга сезиларли зарар етказишини унутманг.
Семириш учун худди озишга ўхшаб астойдил қунт ва хоҳиш керак бўлади. Буни асло унутманг.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Трамп молия вазирлиги раҳбари лавозимига инвестор Скотт Бессент номзодини илгари сурди
Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
НАТО бош котиби Дональд Трамп билан учрашди
Трамп учта давлат товарларига божлар жорий этмоқчи