Телефонда мукаммал сурат олиш учун маслаҳатлар

  • 18 апрель 2017, 10:03
  • 4 442
  • Ҳаёт тарзи
  • Телефонда мукаммал сурат олиш учун маслаҳатлар
    Zoom’дан фойдаланманг

    Замонавий смартфонларда энг минимал зумлаштиришдан фойдаланиш ҳам сурат сифати кескин ёмонлашишига олиб келади. Унда шовқинлар пайдо бўлади ва равшанлик йўқолади. Агар объектни яқиндан суратга олмоқчи бўлсангиз, унинг ёнига боринг. Агар бундай имконият бўлмаса, зумсиз суратга туширинг, якунда ўзингизга керакли фрагментни катта фотосуратдан кесиб олиш мумкин.

    Смартфон объективини тоза тутинг

    Гаджетингиз объективини тирнаб олмасликка урининг, шунингдек, суратга олишдан олдин уни мато парчаси билан яхшилаб артиб ташланг.

    Бир неча марта суратга олинг

    Ҳатто профессионал фотосуратчилар ҳам бир неча мартадан суратга туширади, улардан намуна олинг. Кетма-кет олинган суратлар ичидан энг мақбулини танлаб олиб, қолганларини ўчириб ташлаш мумкин.

    Ёруғлик

    Яхши суратларни яхши ёритилган жойда олиш мумкин. Агар сиз дўстларингиз билан кичик фотосессия уюштирмоқчи бўлсангиз, буни кундузи кўчада қилган маъқул. Шунингдек, ёруғлик манбаи объективдан олдинда бўлса, HDR режимини ёқишни унутманг. Аммо очиқ қуёшда ва қоп-қора сояда суратга олиш ярамайди, контраст ёруғликлардан ҳам нарироқ туриш зарур.

    Камера имкониятларини ишга солинг

    Камера имкониятларидан иложи борича кенгроқ фойдаланинг. Смартфонлар камералари созламаларида кўплаб турли-туман функциялар мавжуд, уларни бемалол ишлатинг.

    Суратларни таҳрирланг

    Photoshop ва бошқа график редакторлар ёрдамида шовқинларни бироз силлиқлаштириш, ёрқинлик/контрастликни тўғрилаш, чиройли эффектларни қўшиш мумкин.

    Қўлларингиз қалтирамасин

    Суратга олиш вақтида қўлларингиз қалтирамаслигига эътибор беринг. Бу ерда ҳаммаси тушунарли: «ювилиб кетган» фотосуратлар ҳеч кимга керак эмас.

    Манба: «Дарё»

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Телефонда мукаммал сурат олиш учун маслаҳатлар