22:38 / 20.04.2017
6 578

Time версияси: Дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси

Time версияси: Дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси
Time журнали дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси рейтингини тақдим этди. Журнал рўйхатни бир неча туркумга ажратди - "Титанлар", "Новаторлар", "Санъат арбоблари", "Етакчилар" ва "Кумирлар".

"Етакчилар" қаторида Россия президенти Владимир Путин, АҚШ президенти Дональд Трамп, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин, Филиппин президенти Родриго Дутерте, Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған, Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос, WikiLeaks портали асосчиси Жулиан Ассанж, ХХР раиси Си Цзиньпин, Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтснинг аёли Мелинда Гейтс, Рим папаси Франциск, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Эрон генерали Қосим Сулаймон, Оқ уй маъмурияти раҳбари Райнс Прибус, АҚШ президентининг стратегик масалалар бўйича маслаҳатчиси Стивен Бэннон, Америка сенатидаги демократлар етакчиси Чак Шумер, Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис, Федерал разведка хизмати директори Жеймс Коми ва бошқа сиёсатчилар номлари қайд этилган. 

Time "Титанлар" рўйхатига ишбилармонлар Дэниэл Эк ва Эван Шпигель, Америка Федерал резерв тизими раҳбари Жаннет Йеллен, баскетболчи Леброн Жеймс ва Amazon.com онлайн-дўкони асосчиси Жефф Безос кабиларни киритган. 

"Новаторлар" туркумидан АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнер, америкалик актриса Констанс Ву ва бошқалар ўрин олган.

"Санъат арбоблари" орасида журнал қўшиқчи Алиша Киз, сценарийнавис Барри Женкинс, актриса ва қўшиқчи Деми Ловато, қўшиқчи Эд Ширан, актриса Эмма Стоун ва бошқалар номи келтирилган.

"Кумирлар" қаторида ёзувчи Маргарет Этвуд, Америка футболи ўйинчиси Колин Каперник ва "Оқ дубулғалар" ташкилоти етакчиси Райёд Ас-Солиҳ номларини кўриш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Time версияси: Дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси