13:31 / 24.04.2017
10 022

Озишни истаганлар кўпроқ кулиши кераклиги аниқланди

Озишни истаганлар кўпроқ кулиши кераклиги аниқланди
Олимлар ўз тадқиқотлари натижаларига асосланиб, ажойиб кашфиёт қилишди - улар ортиқча вазндан азият чекувчи кишиларга озишнинг инқилобий усулини таклиф қилишди. Бунинг учун организмни оғир жисмоний машқлар ва турли парҳезлар билан қийнашга ҳожат қолмайди. Маълум бўлишича, кулги ёрдамида қоматни янада хушбичим қилиш мумкин экан. Бу ҳақда "Ортодокс" тиббий портали ёзган маълумотга таяниб Кун.уз ёзмоқда.

Ортиқча ёғлардан халос бўлишнинг бундай ажойиб усули АҚШдаги Вандербильт университети тадқиқотчилари томонидан аниқланди. Улар қандай қилиб бундай хулосага келишди? Шуниси қизиқки, даставвал тадқиқотчилар озишнинг универсал усулини топишни мақсад қилишмаганди. Улар шунчаки кулгининг организмнинг турли соҳаларига таъсирини ўрганишди. Олимлар энг замонавий тиббий ускуналар ёрдамида кишиларнинг танасидаги барча жараёнларни кузатиб, кулги ёғларнинг парчаланишига олиб келишини аниқлашди.

Олимларнинг сўзларига кўра, одам бир кунда ҳеч бўлмаганда 15 дақиқасини кулишга сарфласа, йил давомида унинг вазни тахминан 2 килограммга камаяр экан. Тадқиқотчилар 15 дақиқалик кулгу 280 калорияни парчалашга туртки беришини таъкидлашмоқда. Бундай таъсирнинг изоҳи оддий. Инсон кулиш давомида ўзи билмаган ҳолатда турли мушакларнинг кўп гуруҳларини фаоллаштиради.

Шундай экан, ҳажвий кўрсатув ёки комедия жанридаги фильмни томоша қилишни енгил жисмоний машққа қиёслаш мумкин. Инсон кулиш вақтида юздаги 80 дан ортиқ мушакни ҳаракатга келтиради. Инсон шунчаки табассум қилганида - бу кўрсаткич анча паст бўлиб, атиги 17 мушакни ташкил қилади.

Кулишни яхши кўрадиган кишиларнинг бошқаларга нисбатан тезроқ вазн ташлашига яна бир сабаб бор - у ҳам бўлса, "роҳатланиш" гормони. Кулган инсоннинг кайфияти кўтарилиб, у стрессга камроқ мойил бўлади. Ахир, айнан стресс пайтида одамлар истеъмол қилаётган озиқ-овқат ҳажмини назоратдан чиқаришади.

Хулоса шуки, ортиқча вазндан халос бўлишни истаган ҳар бир инсон жисмоний машқлар ва бошқа самарали озиш усулларини мунтазам кулги билан уйғунлаштиришлари керак. Шунда бу жараён нафақат ёқимли, балки тезроқ ҳам кечади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Озишни истаганлар кўпроқ кулиши кераклиги аниқланди