09:01 / 26.04.2017
12 315

Олимлар нима учун пиёда юриш мия фаолиятини яхшилашини аниқлашди

Олимлар нима учун пиёда юриш мия фаолиятини яхшилашини аниқлашди
Ҳайлендс Университетининг (Нью-Мексико штати, АҚШ) тадқиқотчилар гуруҳи пиёда юриш ақлий қобилиятнинг ривожланишига туртки беришини аниқлашди. Олимларнинг бу илмий иши ҳар йили Чикагода бўлиб ўтадиган American Physical Society (Америка Жисмоний Жамияти) съездида тақдим этилди, деб ёзади Кун.уз нашри.

Олимлар юриш давомида оёқлар ҳаракати артериал қон босими тўлқинларини келтириб чиқаришини аниқлашди. Улар қадам ва юрак уриши частотаси билан синхронлашиб, бош миянинг қон билан таъминланишини назорат қилиш ва яхшилашга қодир.

Тадқиқотчилар пиёда юришда бундай эффект югуришдан камроқ, лекин велосипед бошқаришга нисбатан кучлироқ намоён бўлишини таъкилашмоқда.

Олимлар 12 нафар соғлом ёшнинг ҳаётини кузатиш натижасида шундай хулосага келишди. Тадқиқот иштирокчилари, вертикал ҳолатда сониясига тахминан бир метр тезликда ҳаракатланишди, тадқиқотчилар эса миянинг қон билан таъминланишини ультратовуш ёрдамида кузатишди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимлар нима учун пиёда юриш мия фаолиятини яхшилашини аниқлашди