Яқинларининг ва ўзининг саломатлиги учун ўзини посбон деб билган, оила бошлиқлари! Оилангиз сиҳати сиз учун муҳим экан, хонадонингизга газли ичимликлар киришига имкон қадар йўл қўйманг! Афсуски, бундай ичимликларнинг инсон танасига бир қанча зарарлари бўлишини билатуриб, кўпчилик уларни истеъмол қилишдан ўзларини тиёлмайдилар, хусусан ёз мавсумида. Шифокорлар эса газли ичимликлардан иложи борича узоқлашишни, ҳеч бўлмаганда меъёрида истеъмол қилишни маслаҳат берадилар.
Диетолог шифокор Рабоб Мунжид газли ичимликлар истеъмол қилиш хатарлари ва унинг инсон жисмига таъсири хусусида қуйидагиларни баён этади:
* Газли ичимликларни истеъмол қилиш ошқозонни ҳазм жараёнида зарур бўлган сўлак ферментларидан маҳрум қилади.
* Унинг таркибида кафеин миқдори юқорилиги туфайли юрак уриши тезлашади.
* Газли ичимлик таркибидаги юқори миқдордаги фосфор тузлари суяк емирилишини келтириб чиқаради.
* Ҳаддан ташқари истеъмол қилиш хотира сусайиши ва жигар зарарланишига олиб келади.
* Газли ичимликлар истеъмол қилишдан инсон танасига ҳеч қандай фойда йўқ, балки унинг таркибида саломатликка хавф солувчи сунъий ранглар ҳамда сақловчи моддалар мавжуд.
* Газли ичимлик суяк учун зарур бўлган калсий моддасининг сўрилишига сабаб бўлади.
* Унинг таркибида шакар миқдори юқорилиги ҳамда физиологик калориялар сабаб вазн орттириб, семизликни юзага келтиради.
* Таркибидаги кафеин инсон танасидаги темир моддасининг сўрилиб кетишини таъминлайди, натижада камқонлик касали келиб чиқади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Женна Ортега, Зендая ва ёш бўлишига қарамай Голливудни забт этган актрисалар
Пентагон АҚШнинг Исроил хавфсизлигига содиқлигини яна бир бор эслатди
Олимлар бактериялардан янги антибиотик яратди
Манба: ДХХ раиси Абдусалом Азизов лавозимидан олинди
Боғ, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқловчи ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди