22:37 / 12.05.2017
7 623

2017 йил 13 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

2017 йил 13 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
13 май куни узоқ-яқинда яшайдиган қариндошлардан хабар олишингиз керак бўлади. Керак бўлса, пул-мулдан ёрдам қилиб юборсангиз ҳам савобга қоласиз. Агар кимлардандир қарзингиз бўлса, уларни ҳам албатта бугун узишингиз керак. Бугун спортнинг фаоллик талаб қиладиган турлари билан шуғулланманг. Фақат нафас машқлари билан чекланинг. Саломатликни овқатланиш масаласида ҳам меъёрларга амал қилган ҳолда эҳтиётланг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун иш суръатини сал секинлаштиринг, фаоллик сизга зиён етказиб қўйиши мумкин. Бу асосан саломатликка салбий таъсир кўрсатиши кутилади. Иш жойингизда ўзингизга нисбатан тажрибаси кўп ходимларнинг маслаҳатларига албатта қулоқ тутинг. Муҳаббатда бугун сизни ажойиб муваффақият ва ёрқин лаҳзалар кутиб қолади. Кечқурун тоза ҳавода албатта сайр қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
13 май куни иш жойингизда ҳамкасблар кўмак таклиф этишса, бош тортманг. Бугун сизга ҳар бир юмушни адо этишда жамоавийлик ёрдам бериши мумкин. Агар ёлғиз ўзингиз шу ишни амалга оширишга бел боғласангиз, ютқазасиз. Оила қурмаганлар 13 май куни ҳис-туйғуларни жиловлаган ҳолда, ақл билан иш кўришлари керак бўлади. Йўқса, танлаганингизни йўқотиб қўйишингиз ҳам ҳеч гап эмас.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугунги кунингиз моддий рағбатларни қабул қилишдан иборат бўлиши кутилмоқда. Бириинчидан, иш жойингизда ўтган галги бажарган ишингиз учун мукофот олсангиз, бундан ташқари ҳам йўл-йўлакай кимларнингдир ишини бажариб бериб моддий манфаат кўришингиз мумкин. Бугун табиат қўйнида дам олиб қайтиш, йўл қўйган гуноҳлар учун астойдил тавба қилиш жуда фойдали ва унумли кечади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
13 май куни арслон буржида туғилганларнинг баъзилари ижодий машғулотлар, севимли хоббиларга муккасидан кетиши кутилади. Агар севимли хоббингиз моддий манфаат келтирадиган бўлса, тез-тез муккангиздан кетиб тураверинг. Муҳаббатда эса жуфтингизга қаттиқ ишонишингиз зарур. Ишончгина севги қасрини бунёд эта олади. Қолаверса, жуфтингизнинг садоқатига қанча кўп ишона борсангиз, иймон ҳам худонинг қудрати билан ошиб бораркан, рўзғор баракали бўлиб боравераркан.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугунги кунингиз жуда фаол кечади. Шу қадар фаолки, эҳтиёткорлик ва сергакликка алоҳида эътибор билан иш кўринг. Яқин дўстлардан бири кун давомида сизни бўлмағур ишларга бошлаши мумкин. Ёдда тутинг, бунинг охири вой. Алдовлар, фирибларга умуман ён берманг. Шахсий ҳаётингизда хотиржамлик ҳукм суради. Кечқурунга бориб молиявий аҳволингиз яхшиланиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
13 май ожиз жиҳатларингизни тан олиб хомчўт қиладиган кун. Қолаверса, сиз яқин инсонларга нималарнидир ваъда қилган бўлишингиз мумкин. Ўша ваъдаларни бажариб қўйишингизга тўғри келади. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, бугун саломатлигингизни жиддийроқ назорат қилинг. Табибга зинҳор борманг, зарурат туғилса, фақат врачга мурожаат этинг. Кечқурун шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ ёқимли хабар эшитишингиз мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар бугун қарама-қарши жинс вакилларининг ўзингиз учун бегона саналганларига қарамасликни маслаҳат беришмоқда. Бу жиддий кўнгилсизликларга йўлиқтириши мумкин. Серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг, жароҳат олишдан сақланинг. Бугун олис сафарга чиқиш, уй олди-сотдиси муваффақиятли кечади. Аммо сафарга жуфтингиз билан борсангизгина кўзланган натижага эришасиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

13 май куни компьютер билан боғлиқ касб эгалари бир қатор омадли лаҳзаларни бошдан кечиришлари кутилади. Уйдагилар билан жанжаллашмасликка ҳаракат қилинг. Саломатликни асрашга, парҳез таомлар истеъмол қилишга интилинг. Куннинг иккинчи ярмида молиявий аҳволингиз янада яхшиланиши кутилмоқда. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказсангиз, эртанги кунингиз янада унумли кечади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Тадбиркорлар 13 май куни олис сафарга отланишлари мумкин. Бу сафар баҳонасида сиз янги хорижий ҳамкорлар, шериклар топасиз. Пулингизга пул қўшилади. Куннинг иккинчи ярмида фирибгар, ёлғончи ва иккиюзламачилар билан мулоқот қилишдан сақланинг. Чув тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун эса уйингизга кутилган меҳмон ташриф буюриши кутилади. Бу воқеа кайфиятингизни кўтариб, эртанги кун учун қўшимча куч йиғишингизда катта ёрдам бериши эҳтимолдан холи эмас.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун ишда оригинал усуллар ёрдамида юмушларни адо этишга уриниб кўринг. Агар уддасидан чиқа билсангиз, обрў ҳам, моддий манфаатдорлик ҳам сизники бўларди. Муҳаббатда кимгадир ниманидир исботлашга уринманг. Жиддийликка эътибор қаратинг, шунинг ўзи жуфтингиз учун етарли бўлади. Кечқурун жуфтингиз билан албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
13 май куни асосий вақтингизни дўстлар даврасида ёки табиат қўйнида кечирсангиз, сира афсусланмайсиз. Вужуд, организм дам олади, янгиланади. Дўстлардан янги гаплар эшитиб мириқасиз, ҳазил-ҳузулга ўрин бўлади. Аммо пул масаласида кечқурун бироз асабийлашишиингиз мумкин. Лекин бу муаммо ҳам барибир ўз ечимини топади. Жуфтингизга меҳрибон бўлинг, меҳр кўрсатинг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 2017 йил 13 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..