6 911
Оила бошлиқлари, муаммоларингиздан чарчадингизми? Тавсияларимизга амал қилинг, ҳаммаси ҳал бўлади!
Бизнинг менталитетимизда эркаклар асосан оилага кўпроқ масъул бўлганликлари учун оилавий муаммолар ва ечимлар айнан уларнинг зиммасига тушади. Катта ҳаётга қадам қўяётган ҳар бир эркак олдида турган муаммоларга тайёр бўлиши керак. Ҳар қандай муаммога тайёр бўлиш учун эса у муаммолар нимадан иборатлигини билиш даркор. Камина ушбу сайтга ёзган илк мақоламни шу муаммоларнинг баъзиларини санаб ўтиш билан бошламоқчиман.
Демак, 1-муаммо: Ҳар қандай ўғил бола, эркак киши келажакда, албатта, оила бошлиғи “лавозимини” эгаллаши шарт
Табиийки оила бошлиғи ўз оиласини иқтисодий таъминлаши зарур. Иқтисодий яхши таъминланишга эга бўлиш учун эса, албатта, доимий яхши ишга эга бўлиш керак. Яхши(шароитлари ва ойлиги яхши) иш эса, албатта, ўз- ўзидан келиб қолмайди. Бунинг учун сиз аввало керакли мутахассисга айланишингиз зарур. Қуйидагиларни амалга ошириш мутахассисга айланишингизда жуда зарур:
Аввало ёшлигингиздан келажакда ким бўлишингизни белгилаб олиш;
Шу мутахассисликка керакли фанларни аъло даражада ўзлаштириш;
Соҳага оид янгиликлар ва кашфиётларни кузатиб бориш;
Ҳозирги даврда, албатта, бирор чет тилини билиш мутахассисга қўшимча “плюс” сифатида хизмат қилади. Агар иш ҳақидаги эълонларни кўриб чиқсак деярли 70%дан кўпроғида “чет тилини билса ишга кириш имкониятлари ошади” деган жумлани кўришимиз мумкин.
Сиз танлаган соҳа мутахассисларини тайёрлайдиган билим юртлари, университетлар, институтлар ва бошқа ўқув юртлари ҳақида маълумотлар йиғинг, уларнинг талаблари ва янгиликларини кузатиб боринг.
Ундан ташқари қўшимча билимларга эга бўлиш, яни резюме ёзиш қоидалари, иш юритиш ҳужжатларини ёзиш қоидалари каби билимларни ҳам эгаллаган бўлишингиз керак.
2-муаммо: Муносиб турмуш ўртоғингизни танлаш
Унутманг эрни эр қиладиган ҳам қаро ер қиладиган ҳам ХОТИН.
Бунинг учун аввало биз ўзбеклар менталитетимиздан келиб чиқиб иш тутсак умуман ютқазмаймиз. Яъни бизнинг катталаримиз ташқи гўзалликни энг муҳим омил деб ҳисобламаганлар.
Аввало бўлажак келиннинг оиласи, яшаётган муҳити ва дунёқараши билан танишиш лозим.
Ўзингизга мос ва ҳар томонлама идеал номзодни топиш осон бўлмайди. Бир кинода айтади-ю “Эркак киши хотиннинг яхши ёмонини қаёқдан билади?!»
Номзоднинг фикрлаши, билим доираси, қизиқишлари, диний эътиқоди ва ниҳоят ташқи кўриниши сизни қониқтириши керак. Ундан ташқари номзод аёлларга тегишли бўлган умумий билимлар ҳамда кундалик уй юмушлари каби кўникмаларни мукаммал эгаллаган бўлиши лозим.
3-Муаммо: Тартиб
Тартиб бу бизнинг, айниқса эркаклар ҳаётининг ажралмас қисмига айланиши керак. Тартиб бор жойда унум, самара, ишнинг ривожи бўлади.
Бунинг учун сиз аввало ўз ишларингизни олдиндан режалаштиринг. Масалан, бугун соат 16:00 да инглиз тили курсига боришингиз керак бўлса, албатта, боринг. Аста-секин кўникасиз тартибли ҳаётга. Тартибли, режали ишнинг унумини ва натижасини жуда тез кўрасиз. Тартибли ҳаёт натижасида сиз ўз вақтингизнинг ҳукмдорига айланасиз ва уни ўзингиз ҳоҳлагандек бошқаришга имкон топасиз, пулингиз ва вақтингиз тежала бошлаганини кўрасиз.
4-Муаммо: Озодалик
Аслида биз ўзбекларнинг оилавий ҳаётида, эътиқодида озодалик жуда муҳим ўрин тутади. Шунга қарамай, ҳозирги пайтда баъзи ёшларимизнинг юриш туриши одамни ҳайрон қолдиради.
Ҳамма жой ва даврага қараб кийининг. Масалан, футбол ўйнагани спорт формасида, дарсларга иложи борича кўйлак ва шим, дам олишга эса жинси шим, футболка каби. Бу ҳақида аслида кўп тўхталиш ниятим йўқ.
Соч соқолингизни ҳар доим тартибга келтиринг. Қаёққа боришингиздан қатъи назар соч-соқолингизни ҳар доим назоратда тутинг ва тартибга келтиринг.
5-Муаммо: “Бўлаверади”дан воз кечинг – бўлмайди
Бизнинг одамларда жуда бир ажойиб гап бор – бўлаверади. Одатда, кўп ҳолларда бўлаверади деб камчиликларга кўз юмишни одат қилганмиз. Шиминг дазмолланмаган – бўлаверади, оёқ кийимингни тозала – менга бўлаверади, соқолингни ол – нима мени биров куёв қилармиди, менга бўлаверади каби жумлаларни ҳатто ўзимиз ҳам кўп ишлатишга мажбур бўламиз. БЎЛМАЙДИ!
Ҳамма нарса рисоладагидек бўлиши керак. Менимча ривожланган давлатларнинг ривожланиш калити ҳам шу тамойил бўлса керак. Шу ручка столнинг ўнг томонида туриши керакми демак шу ерда туради.
Албатта бу қоидаларнинг ҳаммаси ўзимга ҳам тегишли. Фикрларимдаги камчиликлар ҳақидаги фикрингизни кутаман.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?