22:44 / 30.05.2017
10 888

Никоҳ аҳди бўлиб ўтгандан сўнг келинчакка хат

Никоҳ аҳди бўлиб ўтгандан сўнг келинчакка хат
Куёв хат юборди.
Унда шундай ёзилганди:
«Ташқарида сенга ажойиб ҳадя қолдирдим. Уни ол! Мендан хавотир олма! Мен кетдим. Тезда қайтаман!»
Ташқарига чиқиб қараса:
Мусҳаф, жойнамоз, бармоққа тақиладиган электрон тасбеҳ, тақвим ва «Зикрлар китоби» бор эди.
Совғалар олдида яна бир қоғозчани кўриб қолди. Очиб қаради.
Унда:
«Сен қиладиган ҳар бир савобли амал ажрига шерик бўлишни хоҳлайман. Жаннатда менсиз қолишингни истамайман.
Қуръонни қўлингга ушлаганингда, менга ҳам мусҳаф тутқаз!
Бирга ўқишлик учун чақир!
Мени кечаси уйғот, «Бирга Роббимизга сажда қилайлик!» дегин.
Яхшиликка мени чорла…! Жаннат ҳақида сўзла… Охиратга захира йиғишга бир — биримизга кўмаклашайлик! Энг муҳими…. Дуоларингнинг сўнгида бўлса ҳам,
мен ғарибингни эсла…!
Ҳақиқатда мени севсанг…
Жаннатларда ҳам бирга бўлишни истасанг…
Мени унга етакла… Азизам…
Шу — ҳақиқий бахт…
Шу ҳақиқий севгидир…» деб ёзилган эди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Никоҳ аҳди бўлиб ўтгандан сўнг келинчакка хат