21:08 / 31.05.2017
6 903

1 июн куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?...

1 июн куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?...
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ёзнинг биринчи куни бўлишига қарамай, негадир уйдаги, ишдаги, ва ниҳоят қалбингиздаги ҳарорат жуда паст даражани кўрсатиши кутилади. Мақсадларга эришишингиз йўлида жиддий тўсиқлар пайдо бўлиши мумкин. Буни ўзингизга душман каби муносабат юритувчи одам ўйлаб топади. Одамлар билан мулоқотда жуда зийрак туринг, акс ҳолда фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолишингиз мумкин. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
1 июн куни техник жабҳадаги ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган истеъдодингизни намойиш этасиз. Бугун содир бўладиган ҳодисалар, юзага келадиган тушунарсиз вазиятлар яқин келажагингизга таъсир этиб қўйиши мумкин. Шунинг учун сергакликни қўлдан берманг. Молиявий масалада жиддий хавфдан эҳтиёт бўлинг. Эҳтиёт бўлмасангиз, пул ўғирлатишингиз турган гап. Олис сафарни бошқа кунга қолдиринг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Юлдузлар бугун ўта фаолликда ҳаракатлар содир этмаслигингизни маслаҳат беришмоқда. Бунинг оқибатида жамиятдаги обрўйингизга путур етиши мумкин. Табиатан хаёлпарастлигингиз эса сизни ноқулай вазиятлардан олиб чиқади. Электр қувватига ишлайдиган ускуналардан фойдаланишда жуда эҳтиёт бўлинг. Соғлиқ туман бойлигингиз эканини ҳам унутиб қўйманг. Мева истеъмол қилсангиз ҳам аввал яхшилаб тоза сувда чайинг, заҳарланишингиз ҳеч гап эмас.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
1 июн куни ҳар кимга ҳам ишониб, қалбингизни очаверманг. Ўнг кўз чап кўзга ошно бўлмайди. Ундан кўра рўзғорни бутлаш, юзага келаётган муаммоларни йўл-йўлакай бартараф этиш пайида бўлинг. Шундан фойда. Ўзингизни ҳаддан зиёд ерга ҳам урманг. Кечқурун бир инсон билан тасодифан учрашиб қоласизки, молиявий аҳволингизни яхшилаш ва мавқеингизни мустаҳкамлаш шу одамга боғлиқ бўлиб қолади. Соғлиқни эҳтиётланг, дуч келган таомни еб кетаверманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Юлдузлар иш бошлашдан бурун кучингизни аниқ хомчўт қилиб олишингизни тайинлашмоқда. Жисмоний зўриқиш бугун сизга жиддий зарар етказиши мумкин. Тадбиркорлар бугун хорижий фирмалардан бири билан фойдали келишувга эришишлари кутилади. Баъзиларга эса ижодий ёндашиладиган янги иш таклиф этишади. Муҳаббатда омадингиз чопмайди. Яхшиси, реал ҳаётга муносабатингизни яна бир бор назоратдан ўтказиб олинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
1 июн куни иш бажаришда ўзгалар кўмагига таянсангизгина муваффақият қозонишингиз мумкин. Шундай экан, ўз кучингиз ёрдамида тоғни толқон қилишга уринманг Айримлар кун давомида янги лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш ҳаракатида бўлишади. Бахтга қарши саломатлигингиз ҳавас қиладиган даражада бўлмайди. Зудлик билан олдини олишингиз керак. Айниқса, сурункали хасталикка йўлиққанлар бир сония ҳам соғлиқни назардан четда қолдирмасликлари керак.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Юлдузлар бугун дангасалик қилмасликни, ишга жиддий ёндошишни тавсия қилишмоқда. Билинг, бугунги кун кўплаб муаммоларингизга ечим топиб бериши мумкин. Агар шахсий ҳаётингизда хотиржамлик ҳукм сураётган бўлса, ортиқча гап-сўз кўпайтириб, уйдагилар тинчини бузиш шарт эмас. Айниқса, жуфтингизни рашк қилишингиз ҳаётингизни заҳарга айлантириши ҳеч гап эмас. Кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетишингиз кутилади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
1 июн куни бир неча кундан бери инқироз ботқоғида ётган молиявий аҳволингизни яхшилаш, уни чиқариб олиш учун анча тер тўкишингизга тўғри келади. Ўзингиз танимайдиганлар билан мулоқотга киришманг. Оқибати ғийбат, жанжал ва кўнгилсизликлар билан якунланиши мумкин. Дуч келган одамнинг муаммосини ҳал этиш пайига тушманг, ўзингиз оғир вазиятда қолишингиз эҳтимоли бор. Саломатликни назоратда ушлаган ҳолда баъзи оғриқ ва ёқимсиз ҳолатларга врач кўмагида барҳам беринг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун иложини топсангиз, уй юмушларини адо этиш, хоналарни дидингизга мос қилиб безатиш билан шуғулланинг. Харидларни амалга ошириш зарур бўлса, буни ҳам четда қолдирманг. Куннинг иккинчи ярмида сизни фавқулодда хизмат сафарига юборишлари мумкин. Моддий аҳволингиз аъло даражада бўлади. Аммо кечга яқин ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз эҳтимоли бор. Дарҳол врачга мурожаат этинг, ўзингизга ўзингиз табиблик қилманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
1 июн куни иш режимига мослашиб кетишингиз жуда қийин кечиши кутилади. Шахсий ҳаётда ўта сабрлилик талаб қилинади. Ҳар бир вазиятга ўзингиздан келиб чиқиб баҳо берманг. Бу оиладаги муҳитни янада ёмонлаштиради. Иш жойингизда тушдан кейин ҳамкасбларнинг бири билан баҳслашиб қолишингиз мумкин. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Уйқуга ётишдан олдин тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Агар келгусидаги обрўйингиз, мавқеингиз шу нарса билан боғлиқ бўлса, иш жойингизда ҳар бир ҳамкасбга ўзгача ҳурмат, эътибор кўрсатишни бошлайверинг. Кўрибсизки, тез орада яхши ниятларингиз ижобат бўлади. Муҳаббатда фақат реалликка эътибор қаратинг. Кечқурун вақтингизни росмана дам олиш ёки спортнинг енгил турлари билан шуғулланишга ажратинг. Кечқурун кимдир ортингиздан ғийбат тарқатаётганини тасодифан эшитиб қолишингиз кутилади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
1 июн куни шахсий ҳаётингиз масаласида жиддий ва қатъий қарор қабул қилишингиз керак. Асосийси, ҳеч бир ишда ўзгалардан ёрдам сўраманг. Ҳаммасини ўз куч ва имкониятларингизга таянган ҳолда амалга оширинг. Агар куннинг иккинчи ярмида сиздан қарз олганлар қарзини қайтарса, шу баҳонадагина молиявий аҳволингиз яхшиланиши мумкин. Олис сафарни режалаштирган бўлсангиз, адашмагансиз, бу сафар сизга ҳар жиҳатдан хайрли кечади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 1 июн куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?...