Озишнинг энг осон ва самарали йўлларидан бири юриш ҳисобланади. Ортиқча вазн жуда секинлик билан, лекин узоқ вақтга кетади.
Нима учун?
Кундалик сайр қилишлар бир ойда бир килограммгача ёғни кетказишга ёрдам беради. Бундай машғулотларнинг асосий афзаллиги — ҳаммабоплик. Спортзал учун ҳеч қандай қимматбаҳо абонементларнинг кераги йўқ. Ҳар қандай кийимда ва сайёранинг ҳар қандай бурчагида ҳам шуғулланиш мумкин. Ўртача юриш (бир кунда 10 мингга яқин қадам) бўғимларга оғирлик бермайди, уни ҳар қандай ҳолатда бўлган ва ҳамма ёшдаги одамлар ҳам бажаришлари мумкин.
Олимларнинг таъкидлашича, юриш вақтида миямиз стресс ҳолатларини камайтиришга ёрдам берувчи керакли миқдорда кислород қабул қилади. Бундан ташқари, организм энергияни ёғ захираларидан олади ва уларни жуда секин сарфлайди. Шунинг учун организм тревога кўтаришга улгура олмайди ва машғулотлардан кейин қўшимча ёрдам талаб қилмайди.
Нима қилиш керак?
Қоидалар оддий: иложи борича ҳар куни ва кўпроқ юришга ҳаракат қилинг. Агар ярим соат бўш вақтингиз бўлса, эринманг — албатта уйга кетишда ёки дўконга боришда айланма йўл билан юринг. Шахсий ва жамоат транспортларидан камроқ фойдаланинг. Лифт ёки эскалаторлардан кўра зинада юришни афзал кўринг. Самараси жуда тез билинади, демак мотивация фақат кўпаяверади.
Ёғлар, оладиган энергиясини ўзидан-ўзи фаол сарфлайдиган мушакларга айланиши учун ҳар куни 16 000 га яқин қадам ташлаш талаб қилинади.
Омад тилаймиз!
Манба: «Дарё» “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди